Компьютер билан ишлайдиган одам учун “сичқонча” бегона эмас. Иш столида йўрғалайдиган ушбу мослама курсивни ҳаракатга келтириб, экрандаги амалларни бажаришда бизга ёрдам беради.
Илк компьютер “сичқонча”си 1968 йил 9 декабрда Калифорниядаги кўргазмада намойиш этилган. Ушбу маҳсулот учун патентни 1970 йили Дуглас Энгельбарт қўлга киритган.
“Сичқонча”га эга бўлган илк компьютер Xerox 8010 Star Information System ҳисобланади. Xerox фирмасининг “сичқонча”си 3 та тугмачадан иборат бўлган ва 400 АҚШ долларига сотилган. 1983 йили Apple фирмаси ўзининг битта тугмачали “сичқонча”ларини тақдим этди. У аввалги авлодидан анча арзон бўлиб, 25 долларга баҳоланган.
Тарихда ушбу қурилма “бўғирсоқ” номи билан ҳам аталган. Бунга сабаб ўртада айланувчи коптокчада эди. Коптокча ҳаракати жиҳатидан ғилдиракни эслатгани учун “автобусли сичқонча” деб ҳам юритиларди.
Айрим чапақайлар одатий “сичқонча”ларни ишлатолмайдилар. Уларга махсус – симметрик “сичқонча”лар қўл келади.
“Сичқонча” ҳамон долзарблигини йўқотмаган асбобдир. Бугунги кунда у компьютер қурилмалари ичида энг арзони.
Манба: Xabar.uz