Бугун пойтахтимизда Республика парранда саноати уюшмаси ва “Халқ банки” томонидан соҳа ходимлари учун яна бир анжуман ўз ишини бошлади. Унда 300 га яқин паррандачилик соҳасининг кўзга кўринган тармоқ вакиллари иштирок этмоқдалар.
Шундан 200 нафари Ўзбекистонлик паррандачилик соҳасидаги тадбиркорларимиздир. Парранда саноати мамлакатимизда озиқ-овқат бозорини тўкинлиги ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Тармоқда наслчилик ишларини яхшилаш, паррандаларни ўз вақтида эмлаш, хавфли касалликларни дарҳол аниқлаш ва уларни етарли ветеринария препапаратлари, вакциналари билан таъминлашнинг ўрни каттадир. Анжуманда Белоруссия, Қозоғистон,Туркия ва мамлакатимизда етарли тажрибага эга ветеринария маҳсулотларини етказиб берувчи компаниялар ҳам ўз маҳсулотларини намойиш этишмоқда.
Парранда саноати уюшмаси томонидан мавжуд паррандачилик корхоналарига етарлича ёрдам кўрсатиш, бу борадаги келгусидаги таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиш, соҳа равнақида муҳим роль ўйнайди. Бугунги конференцияда бу борада хорижлик ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, менеджерлар, илмий тадқиқот вакилларининг билдирган мулоҳазалари тингланмоқда. Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда.
Амалия СОЛИЕВА