23.2 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

«Асл ёруғлик»: 1 ноябрдан LED лампаларни рақамли маркировкалаш бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

LED лампалар — аҳоли орасида катта талабга эга бўлган истеъмол маҳсулотидир. Биноларни ва турар-жой уйларни ёритиш бу кичик ёрдамчига юкланган муҳим вазифадир. Энергия миқдорини тежаш имконияти туфайли улар бизнинг ҳаётимизга фаол равишда кирди ва кўпроқ энергия сарфлайдиган қиздириладиган лампаларни ўрнини эгаллашда давом этмоқда.

Талаб таклифни келтириб чиқаради ва бугунги кунда бозор истеъмолчига жуда кўп турдаги лампаларни таклиф қилади. Афсуски, уларнинг ҳаммаси ҳам ҳақиқий ва қонуний эмас. “O‘zeltexsanoat” уюшмасидан маълум қилишларича, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги билан биргаликда жорий йилнинг ёзида ёритиш лампалари текширилган. Бунинг учун бир нечта намуналарнинг синов харидлари ташкил этилди, ёритиш лампалари аккредитацияланган мустақил лабораторияларга топширилди, улар турли мезонларга кўра ушбу маҳсулотдан фойдаланишга яроқли ёки мос эмаслиги аниқланди. Натижалар оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Ва, афсуски, улар қониқарли эмас. Синов хариди натижасида аксарият намуналар белгиланган стандартларга жавоб бермаслиги аниқланиб, ваколатли давлат органига зарур чоралар кўриш учун хатлар юборилди.

Ушбу муаммони ҳал қилишда рақамли маркировкалаш тизими узоқ кутилган воситага айланиши керак. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан 1 ноябрдан бошлаб мамлакатимизда LED лампаларни маркировкалаш бошланади.

“Қарор доирасида 1 ноябрдан бошлаб 3-гуруҳ маиший техника воситалари – булар сув иситувчи қозонлар, кондиционерлар, шарбат чиқаргичлар, блендерлар, миксерлар, кофе майдалагичлар, гўшт майдалагичлар, иситгичлар, барча турдаги лампаларни, шу жумладан LED лампаларни ҳам маркировкалаш бошланди. Энди истеъмолчи лампаларнинг ҳақиқийлигини текшириши мумкин — бунинг учун Asl Belgisi иловаси орқали кодни сканерлаш керак. Бундан ташқари, тизим бутун сегментни соядан чиқаришга ёрдам беради — маркировкалаш бошланишига қадар қонуний ишлаб чиқарувчилар ва импортчиларнинг қарийб 90 фоизи оператор тизимида рўйхатдан ўтган. Иш жараёнида биз қолган 10% ни аниқлаймиз. Бозорнинг йирик иштирокчилари аллақачон кодларга буюртма беришмоқда ва уларни маҳсулотларга қўллашмоқда”, — деди тизим оператори CRPT TURON маиший техника маҳсулотлари гуруҳи менежери Мирсаид Жамолов янгилик ҳақида.

Тизимнинг жорий этилиши товарларнинг ишлаб чиқарувчидан то якуний истеъмолчигача бўлган ҳаракатини кузатиб бориш, қалбаки ёки ноқонуний маҳсулотларнинг бозорга кириб келиши эҳтимолини бартараф этиш имконини беради. Ҳар бир товар бирлигига қўлланиладиган идентификация кодини олиш учун бозор иштирокчиси оператор тизимида рўйхатдан ўтиши, юридик фаолиятини тасдиқловчи зарур ҳуқуқий ҳужжатларни тақдим этиши керак. Шундай қилиб, рақамли маркировкалаш бозорни оқлаш, солиқ ва божхона тўловларини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Тизимнинг фаол татбиқ этилиши дўконларда асл товарларнинг кўпайишига ёрдам беради. Натижада яқин келажакда ҳар бир харидор ўз уйида Асл ёруғлик ёқилганлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин бўлади!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×