15.6 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Мактабгача таълим — миллат келажагининг илк тарбиячисидир

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекнинг жони фарзанд, ўзбек фарзанд учун яшайди, ўзбек учун энг олий бахт – бу муносиб ворислар тарбиялашдир. Шубҳасизки, қон-қонимизгача сингиб кетган бу олий ҳақиқатимиз долзарблиги ҳукумат даражасига қадар кўрилаётган устувор вазифаларимиздандир.

            Бунда эса оиладаги муҳитдан ташқари фарзандларимиз таълим олаётган илм масканларининг ўрни кичик эмас. Мактабгачага таълим муассасалари болажонлар тўқнаш келувчи илк жамият кўринишидир. Айнан бу ерда болаларда тарбия, хулқ, феъл-атвор шаклланади. Мамлакатимизда бу тизимга қаратилаётган эътибор замири шундан аслида. Тизим масалалари чуқур ислоҳот ва жиддий ёндашув талаб қилгани боис 2017 йилда янги – Мактабгача таълим вазирлиги ташкил қилинди. Эндиликда мактабгача таълим тизимининг ўз эгаси бўлди.

            Тошкент шаҳри мисолида кўрадиган бўлсак, жами 915 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб боради.

          Шундан 491 таси давлат, 7 таси турли вазирлик тасарруфидаги,  371 таси нодавлат, 9 таси давлат-хусусий шериклик асосида ва 44 таси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланади.

Ҳозирда Тошкент шаҳридаги жами 3-7 ёшли болалар сони 191 040 нафарни ташкил этиб, шундан 152 010  нафар болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниб, қамров 79,6 %ни ташкил этади (яъни, давлат МТТларга 124 496 нафар, нодавлат МТТларга 27 514 нафар, ДХШ ва оилавий МТТларга  1556 нафар).

          Ҳозирги кунда қамров 79,6 фоизни ташкил этмоқда, (2022 йил 1 январ ҳолатида қамров 77,5%ни ташкил этган) йил якунига келиб Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болалар қамровини 80 фоиздан ошириш режалаштирилган. Ўтган тўққиз ой мобайнида Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари сони ­­­­­­­яна
97 тага кўпайган.

Боғчалар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан бир гуруҳ журналистлар учун инфо тур ташкил этилди.

Илк манзил Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “LITTLE TOTS ACADEMY”номли давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 240 ўринли бўлиб, 11 та гуруҳдан иборат. Ташкилотнинг лойиҳа қиймати 7,2 млрд.ни ташкил этади. Шундан 5,4 млрд. имтиёзли кредит асосида, қолган 1,8 млрд. сўм маблағ тадбиркорнинг ўз ҳисобидан барпо этилган. Айни вақтда боғчада 15 нафар педагог меҳнат қилмоқда.

Кейинги манзил Сергели туманидаги 42-сонли (“Билимлар мамлакати”) давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Ташкилот 345 ўринли бўлиб,  10 та гуруҳдан иборат. Шунингдек, инвестиция дастури доираси таъмирдан чиқарилиб, 13 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.  Айни вақтда боғчада 44 нафар ходим ишлаб келмоқда.

Жажжи билимдонлар билан суҳбат чоғида уларнинг бурро сўзлашаётгани, бегона амакию-холалар олдида ўзини эркин тутаётгани микрофон кўтариб олган сўз илмининг соҳибларини-да ҳайрон қолдирди. Демакки, биз тўғри йўналишдан бормоқдамиз.

Мактабгача таълим вазирининг маслаҳатчиси Асқархўжаева Мавлуда: “Қилишимиз лозим бўлган ишларимиз ҳали кўп. Бироқ, асло изланишдан, ўрганишдан тўхтамаймиз. Мактабгача таълим муассасаларимизга огоҳлантиришсиз тез-тез келиб, ўзим кузатиб тураман аҳволни, имкон қадар барчани қамраб олишга ҳаракат қиляпмиз”, дейди.

Шундан сўнг, Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрилди. Ташкилотнинг қуввати 720 ўринли бўлиб, 24 та гуруҳдан иборат. Боғча қурилишига маҳаллий бюджетдан 45,8 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Сўнгги манзил Олмазор туманида жойлашган “Келажак пойдевори” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Ташкилот 25 ўринга мўлжалланган. Ташкилотда 1 та тўлиқ кунлик гуруҳ фаолият юритади. Ҳозирда жами тарбияланувчилар сони 23 нафар, ишчи-ходимлар эса 4 нафарни ташкил этади.

Ташкил этилган тадбирдан кўзланган энг биринчи мақсад тизим учун рақамли янгиликнинг жорий қилиниш натижасини ўрганиш эди. Яъни, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли қарорига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб Мактабгача таълим вазирлигининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда – НМТТБАТ) автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади;

ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;

ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ўртача ойлик давомати НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонига нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўланмайди.

Бундан ташқари мазкур қарорга мувофиқ:

– ДХШ боғчаларга субсидиялар ва компенсациялар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амал қилиш даврида, ўқув йили ва соғломлаштириш даври мобайнида ҳисобланади ва тўланади;

– оилавий ДХШ боғчалар ходимлари иш ҳақларини қоплаб бериш учун ажратилган маблағлар тўғридан-тўғри ходимларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади;

бунда оилавий ДХШ боғчалар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга иш ҳақини тўлаш учун субсидиялар ушбу МТТнинг ҳар бир гуруҳида тарбияланаётган болалар сони камида 12 нафарни ташкил қилганда тўланади

– табиий газ хизматларидан фойдалангани харажатлари учун компенсация тўловлари барча ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТларга уларда марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар тўланади;

ДХШ асосидаги МТТларга Давлат буджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар уларда таълим олаётган 3 ёш ва ундан катта ёшдаги (боқувчисини йўқотган аёлларнинг 2 ёш ва ундан катта ёшдаги), шу жумладан 7 ёшга тўлган, бироқ мактабга қабул даврини кутаётган болалар учун тўланади;

НМТТБАТга маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар тўланмайди.

Гувоҳи бўлганимиздек, мазкур тизим иллатлардан фориғ бўлишимиз вақти келгани ҳамоно, беғубор келажак сари илдамланган қадамларимиздан биридир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×