6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Илм-фан самарадорлиги ўлчовида –илмметрия

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳар бир давлат ривожи асоси бу илм-фан билан бевосита боғлиқ саналади. Бугунги кунга келиб давлатимиз томонидан соҳага бўлган эътибор ҳар қачонгидан ортган. Илм-фаннинг локомотиви олимлар саналиб, уларнинг илмий фаолияти ўлчови “илмметрия” ҳисобланади. Бугун илмметрия нима? Унинг давлат ва жамият ривожидаги ўрни қандайлигини ушбу мақолада очиб беришга ҳаракат қиламиз.

Илмметрия ўзи нима?

Илмметрия илм-фан ривожидаги ўрни хусусидаги саволга Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази Илмметрия сектор мудири Диана Абдумуминова шундай жавоб берди:

–Илмметрия (Наукометрия)– Инглизчада Scientometrics– илм-фанни ўлчаш маъносини англатиб, бу атама фанга илк бор 1969 йилда кириб келган, – дейди Диана. Илмметрия илмий жамоатчилик вакиллари учун ниҳоятда муҳим ўлчов деб айтсак тўғри бўлади. Илмметриянинг бир нечта кўрсаткичлари мавжуд. Жумладан:

  • Иқтибослар индекси;
  •     Илмий журналнинг иқтибослар индекси;
  • Импакт-фактор;
  • Хирш индекси;
  • Ва Квартиль (чорак) Q дан иборат

Булардан энг муҳими иқтибослар кўрсатикичи ҳисобланиб, унда тадқиқот ишига берилган иқтибослар сони ва сифати ўлчанади. Мазкур натижаларни таҳлил этиш асносида олим, ОТМ ва ИТМ лар илмий натижадорлик кўрсаткичларини аниқлаш ва махсус рейтинглар шакллантириш мумкин.

Мисол учун, 2021 йилда маҳаллий олимлар томонидан Scopus маълумотлар базасида чоп этилган илмий мақолалар бўйича таҳлили ўтказилди. Тадқиқот натижасига кўра базадаги энг кўп мақолалар муҳандислик йўналишида (11.8 фоиз), энг кам натижа эса (2.2 фоиз) кимё йўналишида эканлиги аниқланди.

1-расм. Иқтибослар сони бўйича етакчи ОТМ ва ИТМ лар.

-Илмметриянинг жамиятдаги энг аҳамиятли жиҳатидан яна бири қайси соҳаларда илм-фан тезроқ ва сифатлироқ ривожланаётганлиги ва қайси йўналишда туртки кераклигини аниқлашда ёрдам беради. Маълум вақт давомида математика, физика фанларига бўлган эътибор бироз кам бўлган. Бугун эса, соҳаларга берилаётган эътибор ва илмметрик тадқиқотлар асносида, илмий ўсиш сезиларли ортди.

Фанлар кесимидаги олиб борилган таҳлилларга кўра, фанлар ривожланиши тенденцияси йилдан-йилга жахон миқёсида ўзгариб бормоқда. Олинган натижалар келажакда энг кўп талаб қилинадиган соҳаларни аниқлашда, меҳнат бозорида истиқболли йўналишларни ва иш ўринларини яратишга ҳам имкон беради. Илмметриянинг кўрсаткичлари орқали олиб борилган таҳлил ҳулосаларига кўра, мамлакатда сўнгги йилларда компьютер технологиялари ва физика-математика йўналишлари актуаль соҳалар қаторидан жой олган. Ҳатто, талабалар ўртасида ҳам ушбу фанларга бўлган талаб ортган, – дейди Диана.

Мазкур тадқиқотларнинг яна бир муҳим фойдали жиҳати бу мамлакат имиджини оширишдаги ўрни ҳисобланади. Бугунга келиб, H-index юқори бўлган математик олим, профессор Аброр Худойбердиев, иқтисодчи олим, прфессор Рауф Салаходжаевлар бу борада қолган тадқиқотчи олимлар учун ўрнак сифатида кўрсатгулик натижалари орқали ҳалқаро илмий ҳамжамиятда Ўзбекистон номини танитиб келишмоқда. 2021 йилда иқтибослилик фоизи 1.57 га кўтарилганлигини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

2-расм. Фанлар кесимида чоп этилган мақолалар кўрсаткичи/

Илм-фан рейтингини оширишига энг қисқа 7-10 йил муддат талаб этилади

Марк Акоев, Россиянинг биринчи Президенти Б. Н. Ельцин номидаги Урал Федерал университети Илмметрия лабораторияси мудири.

— Илмметрия соҳасида жаҳон стандартларини жорий этиш мақсадида 2022 йил Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Урал Федерал университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда илмий фаолиятни жаҳон стандартлари асосида кўтариш ва сифат даражасини ошириш. Фикримча, мамлакат ўзининг илмий фаолияти даражасидан келиб чиқиб рейтингда кўтарилиш концепциясини ишлаб чиқиши лозим, – дейди Марк Акоев.

Жахон рейтингида кўтарилишнинг ўзига хос йўллари мавжуд. Улардан иккита асосийлари:

  • Илмий тадқиқотлар учун давлатнинг моддий қўллови ва миқдор жиҳатдар ортиб бориши;
  • Жаҳон стандартларига мувофиқ малака оширадиган аспирантлар ва докторантлар сонини кўпайтириш.

Илм-фан йўналишида халқаро тажриба алмашиш доимо яхши самара беради. Илмметрия кўрсаткичини оширишувчи бу йўналиш бугун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан хорижга стажировка ўташ кўринишида йўлга қўйилган.

Айнан шу кўрсаткич бўйича қўшни Қозоғистон яхши натижаларга эришган. Улар бу ютуққа хорижий (асосан “йиртқич” журналлар кўпчилиги) журналларда мақола чоп этиш талабини инкор этиб, аспирантларни тадқиқот ўтказиш учун хориж давлатларига йўналтириш билан эришган. Бу борадаги яна бир ёрқин мисол, Туркия жумҳурияти саналиб, улар докторантларни молиялаштириш миқдорини кўпайтириш орқали диссертация ҳимоясига қўйиладиган талабларни кучайтирди. Тажрибаларга кўра, мамлакатлар рейтингини оширишига энг қисқа муддат 7-10 йилни ташкил этади. Биз имзоланган келишувга асосида Урал Федерал университетининг бу борадаги тажрибасини Ўзбекистон жорий этиб илм-фан ривожига ҳисса қўшмоқчимиз.

Мақсад — олимларнинг фаолиятини жаҳонга танитиш

I-EDU GROUP асосчиси Мирзалимов Улуғбек Илмметрияни ривожлантириш бўйича махсус платформанинг ўрни ҳақида шундай дейди:

–Биз яратган “ScienceWeb” платформанинг биринчи муҳим мақсади маҳаллий ва хорижий олимларнинг фаолиятини жаҳонга танитиш. Илмметриянинг асоси аслида илмий мақолаларнинг сони, иқтибослар кўрсаткичи эмас, балки илм-фан йўналишиниинг инсонларга кераклилилик даражасини ўлчашдан иборат.

Бугун барча соҳада рақамлаштириш устувор аҳамиятга эга, илм-фаннинг “илмметрия” соҳасида ҳам бу борада маҳаллий “ScienceWeb” платформаси яратилди. Платформа орқали халқаро илмий базаларга интеграция/индексация қилишни йўлга қўйиш режалаштирган. Бунда қуйидаги амаллар бажарилади:

  • Олимлар шахсий профиллари орқали илмий мақолаларини юклайди;
  • Уларнинг мақолаларига иқтибослар кўрсаткичини орттириш йўлга қўйилади.

         Шунингдек, илмий журналларни ҳам базага киритиш ишлари олиб борилмоқда.

         Бу тизим маҳаллий илмий журналлар учун халқаро базаларга киритиш имкониятларини тақдим этувчи кўприк бўлиб хизмат қилади, деб умид қиламан. Бу журналларни нуфузи ва халқаро тадқиқотчилар қизиқишини оширишга хизмат қилади.

Ҳозирги кунда республика бўйлаб илмий ишларни тўғри рақамлаштирмаслик ортидан бизнинг илмий ишлар, илмий фаолият ва иқтибосларимиз халқаро миқёсда намоён бўлмаяпти. Мисол учун, “Google Scholar” базасига кирганимизда, Ўзбекистондаги 160 дан ортиқ олий таълим муассасаларидан атиги 35 таси жаҳон рейтингида мавжуд. Агар биз Хитой модели бўйича кетсак, қисқа вақт оралиғида буни йўлга қўйишимиз мумкин. Хитой максимал даражада ҳаракати натижасида 1 йилда ўз миллий базасини яратиб, барча илмий ишларни рақамлаштириш орқали Илмметрик кўрсаткичларни оширган ва дунё рейтингида илмий мақоллар чоп этиш бўйича етакчиликни эгаллаб келмоқда.

            Азиза АСЛАНОВА
Илмий-техник ахборот
маркази мутахассиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×