20.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 6 октября, 2024

Ошиқ Ота зиёратгоҳига сув келиб обод бўлди. Энди тарихини яратиш лозим

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳиммати баланд, қўли очиқ ватандошларимиз Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Ошиқ Ота маҳалласига катта маблағ эвазига қудуқ қазиб, сув чиқаришди. Маҳалла ва унинг ҳудудида жойлашган қабристон ва Ошиқ Ота зиёратгоҳи обиҳаётдан баҳраманд бўлиб, кўркам тус олди. Эндиги вазифа зиёратгоҳ тарихини яратиш ва уни зиёратчилар қадами узилмайдиган масканга айлантиришдан иборат. Кўп йиллар давомида телефон алоқа тизимида ишлаган, айни пайтда нафақа гаштини сураётган эски танишим Асрор Аҳрорқулов Пастдарғом туманидаги Ошиқ Ота маҳалласи аҳолисини сув билан таъминлашга ҳисса қўшганини ва у ерда қадимий зиёратгоҳ борлигини айтганида, менда у ерларга бориш иштиёғи туғилди.

А.Аҳрорқулов йўл-йўлакай шаҳардан олис жойлашган маҳаллада сув чиқариш ғояси қандай пайдо бўлганлиги билан қизиқдим. Унинг ҳикоя қилишича, Африканинг узоқ, сувсиз ҳудудларида азоб чекаётганларга ёрдам тариқасида Америкадан кўнгиллилар у ерларга бориб, ўз маблағлари ҳисобидан қудуқ қазиб сув чиқариб беришаётганлиги ҳақидаги лавҳани телевизорда кўргач, унда ҳам шундай ғоя туғилган.

“Мен ўзимизда ҳам ичимлик суви етиб бормаётган қишлоқлар, маҳаллалар борлигини билардим ва бу савоб ишга фарзандларим, дўстларим билан қўл уришга қарор қилдим. Бир вақтлар бирга ишлаган иштихонлик касбдошим Абдулла Раҳмоновга қўнғироқ қилиб сўраганимда, у Пастдарғом туманидаги Ошиқ Ота маҳаллада ичимлик суви муаммоси борлигидан хабардор эканлигини айтди”, – дейди суҳбатдошим.

А.Аҳрорқулов сув чиқаришга кимлар ҳисса қўшганлиги, қанча маблағ сарфланганлигини ошкор қилмаслигимни сўради. У бу иш Оллоҳ йўлига, савоб учун амалга оширилганлигини уқтирди. Фақат шуни таъкидламоқчи эдимки, сув чиқарилган жойнинг яқинидаги Ошиқ Ота жоме масжиди ва шу номдаги зиёратгоҳга кириладиган девор ёнида қудуқ Асрор аканинг дунёдан ёш ўтган ўғли Ашраф хотирасига бунёд этилганлиги ёзилган пештахта ўрнатилган.

300 метрдан чиққан экан. Сув сиғими 25 тонна бўлган резервуар (сув захираси учун махсус катта сиғимли идиш)да тўпланади. Қудуқ сувидан маҳалла ҳудудида жойлашган 109-мактаб жамоаси ҳам баҳраманд бўлади. Яқинда мактабга сув қувурлари тортиларкан.

“Артезиан қудуғи ўтган йилнинг ноябрида ишга тушди. Маҳалламиз тоза ичимлик суви билан таъминланди. Илагри сувсизликдан қийналардик. Авваллари бутун ёз давомида бу ерга сув келмасди. Деҳқон хўжаликларидан ортса, сув бизга келарди. У ҳам шўр эди. Мана, қаранг, масжид ва зиёратгоҳ ҳудуди қандай обод, ҳамма ёқ кўм-кўк”, – дейди Ошиқ ота жоме масжиди қоровули Ҳотам Ҳамроев.

Сув чиқарилганлиги қанчалик фойдали ва савоб иш бўлганлиги ҳақида сўз юритиб, Ошиқ Ота зиёратгоҳи масъули Норбўта Хўжамуродов авваллари зиёратчилар эҳтиёжи учун эшак арава билан сув келтирилганлигини уқтирди. “Энди кўплаб дарахт экамиз, атрофни гулзорга айлантирамиз. Аммо олдимизда зиёратгоҳ билан боғиқ қатор муаммоларни ҳал этиш вазифаси турибди”, – дейди масъул.

Аввал қисқача зиёратгоҳ ҳақида. Ошиқ ота мақбараси кўҳна қабристоннинг бир четида жойлашган ва унинг атрофида, мавжуд қабр тошларига кўра, бир неча алломалар қабри мавжуд. Бундан тўрт йил аввал “Паст Дарғом ҳақиқати” ва “Зарафшон” газеталарида эълон қилган мақолаларда зиёратгоҳ ҳақида умумий маълумот келтирилган.

Уқтирилишича, Ошиқ отанинг асли исми Мавлоно Мир Неъматуллоҳ Ошиқ экан ва улуғ авлиёлардан бўлиб, кўплаб кароматлар соҳиби бўлган. Ўз замонасида қаттиқ дардга чалинган инсонлар бу зотнинг дуолари сабабидан Аллоҳнинг изни билан шифо топган. Мана бир неча йилдирки, Ҳазрати Мавлоно Мир Неъматуллоҳ Ошиқ Отанинг қабри устида қад кўтарган мақбарага кўплаб зиёратчиларни ўзига жалб қилмоқда. Ҳазрати Мавлоно Мир Неъматуллоҳ Ошиқ Ота етук шоир ҳам бўлиб, ўз фаолияти давомида девон тузган ва у “Девони ошиқ” номи билан маълум.

Ошиқ Ота ҳақида ҳали кўгина маълумотлар излашга тўғри келади. Унинг асли ким, қаерда қачон, туғилганлиги, фаолиятиниг кўпгина қирралари маълум эмас. Самарқандлик таниқли тадқиқодчи Комилхон Каттаевдан Ошиқ Ота ҳақида сўраганимда, бундан бир неча йил аввал туман ҳокимлиги илтимоси билан ушбу авлиё ҳақида маълумот тўплашга киришганини маълум қилди. Аммо бошқа йўналишлардаги зарур тадқиқодлар олиб бориш зарурати туғилганлиги боис бу ишни кейинга қолдирганлигини уқтирди.

Ошиқ Ота зиёратгоҳи ва унинг атрофидаги қабр тошларини ўрганиш йўлида Пастдарғом туманидаги 28-ИДУМ ўқитувчиси Акмал Ҳамраев ҳаракат қилаётган экан. А.Ҳамраев билан учрашиб, суҳбатлашдик.

“Туманимиз ҳудудида ҳали ўрганилмаган кўплаб қадамжолар бор. Улар ҳақида маълумот тўплаб, халқимизга етказишни олдимизда турган ўта муҳим вазифа деб ҳисоблайман. Чунки бу ўлкамиз тарихини чуқур ўрганиш, ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади”, – дейди тадқиқодчи муаллим.

Шундан келиб чиққан ҳолда, А.Ҳамраев мутахассисларга мурожаат этиб, Тошкент давлат шарқшунослик университетидан икки нафар олимни таклиф этган. Унинг уқтиришича, олимлар тадқиқод ўтказиш мақсадида қабр тошларининг суратларини олиб кетишган.

Н.Хўжамуродов ва А.Ҳамраев туман ҳудудидаги ёдгорликларни ўрганиш бу ерга туристлар оқимини кўпайтириш омили бўлишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини уқтиришмоқда. Биринчи қадам сифатида Ошиқ Ота зиёратгоҳида қатор ишларни амалга ошириш керак.

Ҳозирда зиёратгоҳ қабристон ҳудудида бўлиб, туман ободонлаштириш бўлимига қарайди. Агар зиёратгоҳ қабристондан ажратилиб, алоҳида юридик шахс сифатида иш юритадиган бўлса, уни ва атрофини ободонлаштириш имконияти кенгаярди. Масалан, кўримсиз таҳоратхонани янгилаш дастлабки ишларан биридир. Н.Хўжамуродов Ошиқ Ота музейини яратиш орзусида эканлигини уқтирди.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Марказий Осиё Форуми: Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни

Сўнгги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги ишчи...

Больше похожих статей

×