3.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Хушхабар: Эндиликда табиий офатларни олдиндан билиш имконимиз мавжуд!!!!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2020 йил хотирамизда нафақат COVID-19 пандемияси билан, балки юртимиз бошига тушган табиий офатлар талофоти билан ҳам муҳрланди, афсус. Кошки эди ўшанда ҳеч бўлмаганда ярим соат олдинроқ билганимизда эди дея ўкиндик, эслайсизми? Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларида юзага келган кучли шамол натижасида 1 нафар инсон ҳалок бўлиб, 40 нафари оғир тан жароҳати олган эди, шу билан бирга 5 млрд. сўмлик моддий зарар етган.

 
         Бугун орзулаган мақсадларимиз сари қадамларимиз ташланди. Куни кеча Бухоро вилояти Когон туманида метеорологик радиолокатор (МРЛ) ускунаси ўрнатилиб, очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази Бош директори Шерзодҳўжа Ҳабибуллаҳўжаевич Ҳабибуллаев ва Бухоро вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Назаров Амрилло Ибрагимовичлар иштирок этишди.  

Ўзгидромет раҳбарияти, прогнозчи мутахассислар ва
ОАВ вакиллари ахборот технологиялари ҳамда метеорологик радиолокаторларга хизмат кўрсатиш бўйича метеолокаторлардан маълумот қабул қилиш, унга ишлов бериш ва маълумотлардан фойдаланиш масалаларини муҳокама этиш учун Бухоро шаҳрида бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг (2020 йил 17 ноябрдаги
ПҚ–4896-сон) қарори билан белгиланган вазифалар ижросини таминлаш мақсадида Финландиянинг “VAISALA OyJ” компанияси (ишлаб чиқарувчи/етказиб берувчи) билан Метеорологик радиолокатор ускунасини етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича келишув расмийлаштирилди.

Компания мутахассиси Ўзгидромет мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу ускунани 15 метр баландликдаги металл-конструкция устунга ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари якунланди.

Финландиянинг “VAISALA OyJ” компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда ўрнатилган Метеорологик локатор 200 км радиусда мавжуд
ва кутилаётган об-ҳаво ҳодисалари тўғрисида, жумладан булутлар оқими ва тури, шамол тезлиги ва йўналиши, ёғинлар миқдори ва тури (ёмғир, дўл, қор) ҳамда унинг давомийлиги, момақалдироқ содир бўлган ҳудудларни визуализация қилиш орқали метеорологик карталарга туширади ва олдиндан хабардор қилиш имкониятлари мавжуд. Маълумотлар ҳар 10 дақиқада янгиланади ва мунтазам равишда Ўзгидрометнинг метеорологик локаторлар географик ахборот-таҳлилий геопорталига узатиб борилади.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент, Самарқанд ва Нукус шаҳарлари аэропортларида ўрнатилган АҚШнинг “Барон Сервиcе Инc.” ва Германиянинг “Селекс” компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган “С” доплерли метеорологик радиолокатор тизимлари Ўзбекистон ҳудудида шамолнинг йўналиши, горизонтал тезлиги, радиолокатор радиусидаги ёғинлар миқдори ва жадаллиги каби метеорологик ҳодисалар, булутлар ҳаракатини кузатиш, дўл ва момақалдироқ жараёнлари ривожланишини прогнозлаш имконини беради.

Келажакда шу каби метеолакаторларни ягона платформага бирлаштириш натижасида республика ҳудудини тўлиқ қамраб олувчи ер усти метеорологик радиолокаторлар ягона тармоғига ташкил этилиб, иқтисодиётнинг об-ҳавога боғлиқ тармоқлари фаолияти барқарорлиги ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга эришилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×