14 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Кўнгил каъба: Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Республика онкология маркази бемор болажонларига қувонч улашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

“Инсон Қадри учун” ҳаракати томонидан ўтказилган Республика онкология марказининг Болалар бўлими беморлари учун китоб улашиш хайрия акцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм  ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этиб, пойтахтдаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олди.

Марказда даволанаётган Зарбек исмли бола Туризм ва спорт вазири билан шахмат ўйнаш орзуси борлигини билдирган. Ташаббускорлар болакайнинг орзусини Азиз Абдуҳакимовга етказишганида вазир бу таклифни бажонидил қабул қилди ва у билан шахмат ўйнашга киришди. Ўйинда ғолиб бўлган болакайга ва шифохонадаги барча болажонларга вазир томонидан қизиқарли китоблар ва канцелярия анжомлари билан бир қаторда шахмат тахталари ҳам совға қилинди. 

“Ўтган йили Президентимиз Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифлари давомида бу ерда даволанаётган болалар билан суҳбатлашиб, уларнинг ота-оналарига далда берган эдилар. Шу билан бирга, барча раҳбарларга оғир хасталик билан курашаётган болалар ҳолидан мунтазам равишда хабар олиш, уларнинг қизиқишлари ўрганган ҳолда керакли имкониятларни яратиб бериш бўйича топшириқ берган эдилар. 14 февраль бутун дунёда “Халқаро китоб совға қилиш куни” сифатида кенг нишонланиши муносабати билан кўнгиллиларимиз томонидан хайрия акцияси ташкил этилиб, унинг доирасида шифохонада даволанаётган болажонларга китоб улашилмоқда. Мен ҳам бугун эрта тонгдан китоб дўконига бориб, болажонлар учун ўзим шахсан китоблар танлаб олдим ва буни шу ерда даволанаётган болажонларга илингим келди. Китобнинг инсон ҳаётидаги ўрнини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Китоб ўқиган бола нафақат маданий ҳордиқ олиши мумкин, балки унда фикрлаш қобилияти  ҳам чархланади”, — деди А.Абдуҳакимов.

Тадбир, шунингдек, 15 февраль – «Халқаро саратонга чалинган болалар куни» доирасида ҳам ўтказилиб, унда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгашига Ўзбекистон Миллий тикланиш партиясидан сайланган депутат Феруза Каримова ташаббуси билан тиббиёт факультетлари талабалари уюшмаси ҳамда “Корзинка” супермаркетлар тармоғи кўмагида ташкил этилган “Инсон қадри учун” ҳаракати “Эзгу китоблар” акциясига старт берилди. Тадбир шифохоналарда йиллаб муолажа олаётган болаларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг орзуларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатимизда тобора ёшариб бораётган ҳамда болалар ўртасида кўпаяётган онкологик касалликларга жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

KOICA ва Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва Мактабгача Таълими Вазирлиги инновацион маҳсулотларни синовдан ўтказиш лойиҳаси бўйича ўзаро тушуниш меморандуми имзоладилар

2024-йил 22-ноябрда Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикаси Дастлабки ва Мактаб Таълими Вазирлиги (ДМТВ) Инновацион Маҳсулотларни Синовдан...

Больше похожих статей

×