- Advertisement -
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигида вазирлик мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона вилоятидаги даволаш муассасаларида бўлиб, ҳудудда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан учрашди.
Учрашув давомида коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволашнинг аҳамияти, афзалликлари хусусида ҳам сўз юритилди. Шундан сўнг кун тартибидаги асосий масала — Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни ҳақида фикр алмашилди.