- Advertisement -
Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори қарийб 50 миллион дозага етди
Бугун юртимизга 310 050 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган иккинчи партия вакцинадир.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 846 818 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
2 404 480 дозаси AstraZeneca;
37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
3 500 460 дозаси Moderna;
2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
1 976 000 дозаси Sinovac;
207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан қарийб 40,6 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.