Ўзбекистон — Қозоғистон чегараси — ёпиқ!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон — Қозоғистон чегарасидан ўтиш вақтинча тўхтатилди, лекин ҳаво йўллари очиқ!

Тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифига кўра, Республика Махсус комиссиясининг навбатдаги баёнига мувофиқ, кеча, яъни 15 январдан Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқаролари кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилган.

Чунки сўнгги кунларда ушбу мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошмоқда. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бу ерда биргина 15 январда 13,6 минг кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Бу 11 январга нисбатан қарийб 9 минг, 14 январга нисбатан эса 1,2 мингта кўп кўрсаткичдир.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси ҳам 2020 йилнинг март ойидан буён пандемия тўлқини кучайган даврларда худди шу каби тақиқларни амалиётда қўллаб келмоқда.

Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқароларининг кесиб ўтиши билан боғлиқ чекловлар қуйидаги шахсларга татбиқ этилмайди:

ҳаво йўллари орқали кирувчи барча тоифадаги фуқаролар;

чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара
пунктлари орқали ватанига қайтган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари (кейинги ўринларда томонларнинг фуқаролари деб юритилади);

ҳукуматлараро курьерлик алоқаси ходимлари;

халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчилар;

расмий (ҳукумат) делегациялари таркибида бўлган шахслар;

дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;

Қозоғистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон объектлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Қозоғистон объектларига хизмат кўрсатувчи ходимлар;

ушбу давлатларда инвестиция лойиҳаси доирасида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон фуқаролари;

Ўзбекистонда доимий яшовчи Қозоғистон фуқаролари, шунингдек, Қозоғистонда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари;

мазкур давлатларда таълим оладиган томонларнинг фуқаролари;

оғир касал бўлган яқин қариндошларини кўриш ёки яқин қариндошларининг дафн маросимида қатнашиш зарурати туфайли тиббий мақсадда кирувчи (кетаётган) томонларнинг фуқаролари;

вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб боришда Қозоғистон ҳудудида ва Қозоғистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳлик қилаётган томонлар фуқаролари.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей