- Advertisement -
Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида аҳоли томонидан йўлланган энг долзарб саволларга анжуманда иштирок этган Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари томонидан берилган жавобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
- Мамлакатимизда фақатгина 1 нафар короновируснинг omicron штамми билан касалланган шахс рўйхатга олинган. Конфеденциаллик тамойилига асосан исми сир тутилаётган хориж фуқароси юртимизга Дубай рейси билан кириб келган. Ҳозирда у Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида, у билан бирга самолётда бўлган 200 нафар йўловчи ҳам ҳозирда уй карантинида даволанишмоқда;
- Қаттиқ карантин чекловлари борасида ҳозирча ҳеч бир кўрсатма йўқ. Бироқ, дунёда ва юртимизда мавжуд эпидемологик вазиятдан келиб чиқиб, санитария ва ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади;
- Дунёда короновируснинг omicron штамми билан кўпроқ болалар ва ўрта ёшлилар касалланаётгани кузатилган;
- Короновируснинг omicron штамми белгилари деярли «дельта» штаммидан фарқланмайди, қўшимча равишда томоқдаги «хириллаш», белдаги оғриқ, умумий ҳолсизлик, ҳар икки беморнинг бирида тана ҳароратининг ортиши кузатилади. ПЗР тестида аниқланишида ҳам деярли «дельта» штамми билан бир хил. Касаллик кечишида «дельта»дан енгилроқ эканлиги кузатиляпти. Бироқ, тарқалиши ва юқиши жиҳатидан вирус жуда тезкор.
- Оmicron билан касалланган беморларнинг 98% фоизи уй шароитида, фақатгина 2%, яъни асоратланган беморларгина касалхоналарда даволанишга эҳтиёжи сезилиши мумкин.
- Касалликнинг тамоман енгишнинг ягона йўли бу — эмланиш деб таъкидланмоқда.