2022 йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэйни қабул қилди.
Айтиш жоизки, Хитой ҳукумати махсус вакилининг ташрифи Ўзбекистон ва ХХР ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига (1992 йил 2 январь) тўғри келди.
“Хитой – Марказий Осиё” мулоқоти доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Хитойнинг минтақавий сиёсат йўналишининг долзарб масалалари бўйича позициялари яқинлиги алоҳида таъкидланди.
Шу вақтгча эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши ва турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.