9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ўқув адабиётлар электронлаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

“Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–60-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан молиявий мустақил давлат ОТМларига қуйидаги ваколатлар берилди:

академик мустақиллик соҳасида:

— ўқув режалари, дастурлари, малака талабларини тасдиқлаш, таълим шаклини белгилаш;

— ўқиш давомийлиги муддатини белгилаш;

— докторантура контракти миқдорини белгилаш, ўз ҳисобидан грант ажратиб докторантурага квотага қўшимча қабул қилиш;

— докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш;

— магистратура учун сиртқи, масофавий ва кечки таълимни жорий этиш;

— академик мобилликни амалга ошириш;

— ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш;

— таълим сифатини ички назорат қилиш.

ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳасида:

тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш;

муассаса тузилмасини тасдиқлаш ва штатини белгилаш;

янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдагиларини тугатиш;

ишга қабул қилиш, озод этиш ва ротациясига оид тартибни белгилаш;

масофавий таълимни очиш.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик (идора)ларнинг қуйидаги ваколатлари таълим муассасаларига ўтказилади:

— чет эл фуқаролари ўқишини хориждан давлат ОТМларига кўчириш;

— қабул комиссиялари таркиби, имтиҳон фанларини тасдиқлаш;

— амалиёт ўташни тасдиқлаш;

— кийим-бошга доир талабларни белгилаш.

2022 йил якунигача барча давлат ОТМларнинг ўқув адабиётлари тўлиқ электронлаштирилади ва ягона “Электрон кутубхона” платформаси ишга туширилади.

ОТМларда ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечилади ва Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими:

1-босқичда – 2022 йил 1 мартгача қуйидагилар жорий қилинади:

— “Ўқув жараёнини бошқариш” қисми (давомат, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари рақамлаштирилади);

— “Илмий жараённи бошқариш” қисми;

— “Маъмурий жараённи бошқариш” қисми;

— “Молия-хўжалик фаолиятини бошқариш” қисми;

 2-босқичда – 2022 йил 1 майгача:

“Таълим сифатини назорат қилиш” қисми жорий қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×