6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Бектемир тумани ҳокими аҳолисига хисоботи, келгуси режалари мурожаати тингланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

 “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари ҳалққа хизмат қилиши керак” деган асосий тамойилини давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлигини англаб, уни амалда тўлиқ таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг топшириғига мувофиқ, барча даражадаги ҳокимликлар, шу жумладан туман ҳокимликлари 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган режалар бўйича халқ депутатлари Кенгаши орқали туман аҳолисига мурожаат қилишлари белгилаб берилди. Шу муносабат билан бугун 13 декабр Тошкент шахар Бектемир тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг II чақириқ қирқ тўққизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Сессияда дастлаб туман ҳокими Т.Р.Махамадзияйевнинг 2021-йил якунлари ва 2022-йилга белгиланган истиқболли режалари тўғрисидаги мурожаати тингланди.

Шунингдек, сессия кун тартибидан 2022-йил учун юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг мутлоқ миқдорида белгиланган базавий солиқ ставкасига қўлланиладиган коеффицийентлари, туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2021-йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари, Ўзбекистон Республикаси Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021-йил III чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари, ёшларни “Ёшлар дафтари”дан чиқариш, туман “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари орқали кўрсатилган ёрдамлар ва бошқа қатор масалалар ўрин олди.

Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

БЕКТЕМИР ТУМАНИДА, 71,1 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб, ундаги оилалар сони 20 минг 11 тани, хонадонлар сони 14 минг 249 тани ташкил этади.

Иқтисодий кўрсаткичлар бўйича: Туманда меҳнат ресурслари сони 39,5 минг нафарни ташкил этиб, иқтисодий фаол аҳоли 34,1 минг нафар. Ҳозирда туманимизда янги ҳудуд қўшилиши ҳисобига 194 нафар ишсизлар мавжудлиги аниқланди. Бугунги кунда туманда жами 2 минг 511 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб, шундан 36 таси йирик, 143 таси ўрта ва 2 минг 332 таси кичик бизнес субъектларидир. Шунингдек, жорий йилда жами 321 та янги корхоналар ташкил этилди. Шундан, 55 таси саноат ва 220 таси хизмат кўрсатиш ҳамда 46 таси бошқа корхоналардан иборат. 2021 йил давомида:

Туман иқтисодиёти асосан, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника, енгил саноат ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашган. Туманни иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2 та ўсиш нуқтасида 7 та йўналиш белгилаб олинди. Булар:

1.Хизмат соҳасида 3 та (савдо, логистика, молия-банк) йўналиши;

2.Саноат соҳасида 4 та (озиқ-овқат, электротехника қурилиш материаллари ва тўқимачилик) йўналиши.

Таҳлиллар натижасида 2021 йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,2 трлн сўм, хизмат кўрсатиш ҳажмлари 2,9 трлн сўм деб белгиланган.

Туманда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида жами 166 та лойиҳа учун 4,1 млрд сўм маблағлар 135 та тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит асосида ажратилган.

2021 йил III-чорак давомида тумандаги солиқ тўловчилар томонидан солиқ тушуми бўйича белгиланган 5,7 млрд сўм режа, ҳақиқатда 9,0 млрд сўм яъни 157%га ёки қўшимча равишда 3,3 млрд сўм ортиғи билан бажарилди. 2021 якуни билан тумандаги солиқ тўловчилар томонидан солиқ тушуми бўйича 33,5 млрд сўм режа белгиланган. 2022 йилда давомида:

— саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми 5,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 106,9 фоизга;

— қурилиш ишлари ҳажми 1,2 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 110,8 фоизга;

— чакана савдоси ҳажми 3,5 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 114,8 фоизга;

— хизмат курсатиш хажми 3,1 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 130,2 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Инвестициялар дастури бўйича 2021-2023 йилларга жами 55 та лойиҳа киритилган бўлиб, умумий прогноз кўрсаткичи 572,1 млн АҚШ доллари этиб белгиланган. 2021 йил давомида туманда умумий инвестиция қиймати 143,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш прогнози белгиланган бўлиб, амалда 54 та лойиҳа ҳисобига жами 145,4 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилди. Шундан 95,0 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланиб, жами инвестиция ўзлаштириш прогноз кўрсаткичи 101,6 %га бажарилган. Шунингдек, йил давомида умумий қиймати 22,3 млн АҚШ доллари бўлган жами 17 та лойиҳалар ишга туширилиб, унинг натижасида 691 та янги иш ўринлари яратилди. 2021 йил якунига қадар прогноз 162,4 млн АҚШ доллар этиб белгиланган. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 103,3 млн АҚШ доллари, тижорат банк кредитлари 13,5 млн АҚШ доллари, тадбиркорларнинг ўз ҳисобидан 45,6 млн АҚШ доллар маблағларнинг ўзлаштирилиши белгилаб олинди. Айни кунда яратилиши кўзда тутилган иш ўринлари сони 1 892 та. 

Импорт ҳажми 2021 йил давомида 265,5 млн АҚШ долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 118,9 фоизни кўрсатмоқда ва бу кўрсаткич 13%га камайган. 2021 йилда 37,1 млн АҚШ долларлик маҳсулотларни экспортга ортиш кўзда тутилган. Амалда 40,1 млн АҚШ доллар ёки 108 %га бажариш кутилмоқда.

Жорий йил давомида 46 та ҳудудий корхоналар томонидан 31,6 млн АҚШ доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари 2,9 млн АҚШ доллар экспорт қилиниб, ҳисобот даври учун белгиланган режа ижроси 46 та ҳудудий корхоналар томонидан 34,5 млн АҚШ доллар ёки 103% га бажарилган. Бектемир туманининг 2022 йилга мўлжалланган экспорт прогноз кўрсаткичи 42,8 млн АҚШ доллар бўлиб, шундан мева-сабзавот маҳсулотлари 4 млн АҚШ долларни ташкил қилади.

Куз-қиш мавсумига доир: Бектемир туманида кўп қаватли уйлар сони 173 тани ташкил этиб, шундан 9 қаватли уйлар сони 16 тани, 5 қаватли уйлар 2 тани, 4 қаватли уйлар 58 тани, 2 қаватли уйлар 97 тани ташкил этади. Уларга 4 та бошқарув сервис компаниялари ва 36 та хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари хизмат кўрсатиб келмоқда. Туманда кўп қаватли уй-жойлар фондини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 1 млрд 431 млн сўмлик дастур ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда дастур бўйича 100% ишлар бажарилган. Хусусан, 33 та кўп қаватли уйларнинг 34 минг 570 кв метр том қисми мукаммал таъмирланди. 167 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми бўялди. 530 та кириш йўлаклари таъмирланди. 58 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисми оқланиб, тартибга келтирилди. 29 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисмини коммуникацияси таъмирланди. 22 та лифтлар жорий таъмирланди, шунингдек 19 та янги лифтлар ўрнатилди. 31 дона электр тақсимловчи шитлар таъмирланди. 945 п/метр тик қувурлар алмаштирилди. 50 дона болалар майдончаси қурилди. 22 дона замонавий “ворк аут” майдончаси қурилди, 21 дона болалар майдончаси жорий таъмирланди. 3 850 п/метр ирригация тармоқлари қурилди ҳамда 52 минг 555 кв метр бетон қопламаси ётқизилди. Йил бошидан 68 минг кв метр кўп қаватли уйларнинг ички йўллари асфальтланди, 22 минг км узунликда замонавий пиёдалар йўлаги қурилди. 18 км узунликда лотоклар ўрнатилди. 32 км узунликда бордюрлар қўйилди. 4 км. узунликда ёмғирлатиб суғориш тизими ўрнатилди. Шу билан бирга, кучли қор-ёмғир ёғиши натижасида фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида, тумандаги барча коммунал хизматларда туну-кун навбатчилик бригадаси ташкил этилиб, 150тонна қум ва 150 тонна туз заҳираси яратилган

Ижтимоий ҳимояга доир: “Темир дафтар”га жами 1 минг 865 та оилалар киритилган бўлиб, бугунги кунгача уларга бир марталик моддий ёрдам пули, ҳомийлар томонидан турли озиқ-овқатлар, шу билан бирга бандликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор бериб келинган. Ажратилган маблағлар 2 млрд 51 минг сўмни ташкил қилади. Ҳозирги кунга келиб, 1 757 та оила “Темир дафтар”дан чиқарилган бўлиб, 108 та оила ва ундаги 331 нафар оила-аъзолари қолмоқда.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар сони 1 495 нафар бўлиб, бугунги кунда 263 нафар аёллар қолди. Уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан 2 млрд 286 млн сўм маблағ йўналтирилди. Жумладан, операция ва шифохона харажатлари ҳамда ижара компенсациялари учун 425 млн сўм, 102 нафар аёлларга 100,0 млн сўм бир марталик моддий ёрдам пули, 57 нафарига дори-дармон воситалари билан таъминлаб берилди.

“Ёшлар дафтари”га 463 нафар ёшлар киритилган. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, умумий ҳисобда 1 млрд 745,4 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан 29 нафарига бир марталик моддий ёрдам пули, 44 нафарига олий таълим муассасаси учун контракт тўлови, 27 нафарига ҳарбий сафарбарлик чақирув резерви учун тўловлар, шунингдек, 50 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун асбоб-ускуна ҳаридларига 467,9 млн сўм ва бошқа турли ёрдамлар кўрсатилиши эвазига 463 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. Бундан ташқари, уларга ташаббускор тадбиркорлар, шунингдек мутасаддилар томонидан озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари етказиб берилади, ногиронларга эшитиш мосламалари, ногиронлар аравачаси, қўлтиқ-таёқлар ва эҳтиёжга кўра бошқа зарурий мосламалар етказиб берилди. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдам, дори-дармон ҳамда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-жойларни таъмирлаш ва бошқа йўналишларига молиявий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳам салмоқли ишлар қилинди. Туманимизда рўйхатга олинган 9 нафар етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга умумий ҳисобда 2 млрд 430 млн сўм маблағ сарфланди. Бунда биринчи босқичда 5 нафар (Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино мавзесидаги), иккинчи босқичда 4 нафарига (Бектемир туманидаги Ҳусайн Бойқаро кўчасидаги ) янги қурилган замонавий жиҳозланган кўп қаватли уйлар билан таъминланди.

Муҳтарам Президентимизнинг “Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат”, “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Фармонига биноан, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг, самарали тизимини, шакллантириш борасида Бектемир туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Буни биргина “3-декабрь – Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни”да ҳам туманимиздаги 60 нафар ногиронлиги мавжуд бўлган  фуқароларимизни пойтахтимизнинг “Шаҳидлар хиёбони ёдгорлик мажмуи”, “Қатағон қурбонлари хотираси” Давлат музейи ҳамда Тошкент телеминораси бўйлаб уюштирилган саёҳат мисолида кўришимиз мумкин. Мазкур тадбирда 10 та ногиронлик  аравачалари, 4 та санаторияга даволаниш учун йўлланмалар, турли эсдалик совғалари ва туман Ногиронлар жамиятига зарурий моддий-техник воситалари ажратиб берилди. Шу куннинг ўзида, туман Ногиронлар жамиятида ногиронлиги бўлган фуқароларга қулайлик яратишни, уларнинг мавжуд биносини тўлиқ реконструкция қилиш ишлари режалаштириб олинди

Яшил макон умуммиллий лойиҳаси бўйича: “Долзарб 40 кунлик” давомида туманда жами 50 минг 200 дона манзарали ва мевали дарахтлар экиш белгилаб олинган.Шундан, 2021 йил куз мавсумида 18 минг 825 туп экилди. Жорий йил 2 ноябрдан 10 декабрга қадар туманимиз фуқароларининг фаоллиги остида “Бектемир туманини яшил маконга айлантирамиз!” шиори остида оммавий кўчат экиш акциялари ўтказилди.Ушбу муддат оралиғида 18 минг 123 дона(96,2%) кўчат экилиши таъминланди.

Ҳукуматимиз топшириғига биноан Тошкент вилоятидаги айрим ҳудудларнинг Тошкент шаҳрига ўтказилиши муносабати билан Бектемир туманига Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларидан 1 минг 624 гектарга тенг бўлган 7 та маҳалла қўшилди. Бунинг натижасида мактабгача таълим муассасаларимиз сони 14 тага, умумтаълим мактабларимиз сони 9 тага, соғлиқни сақлаш муассасалари сони эса 18 тага етди. Шунингдек, 2021 йил давомида тумандаги мавжуд 12-сонли тез тиббий ёрдам станцияси биносини тўлиқ реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида, 300 млн сўм маблағ ажратилди. Туманимиздаги 55-сонли оилавий поликлиникасида аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида маъмурий бино ва унга туташ ҳудудлари тўлиқ таъмирланди. Бинонинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун келгуси 2022 йилда 130,0 млн сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган

Аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида тумандаги 55-сонли оилавий поликлиникада маъмурий бино ва унга туташ ҳудудлари тўлиқ таъмирланди. Бинонинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2022 йилда 130,0 млн сўм маблағ йўналтирилади. Ўрганиш натижасида келиб чиққан, аҳолини кўп йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича мукаммал дастур ишлаб чиқилган ва келгуси йилдан бошлаб уларни амалга ошириш чоралари кўрилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×