3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Ўзбекистон тилларда достон: Forbes нашри Ўзбекистон ҳақида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Нуфузли “Forbes” нашри Ўзбекистонда қабул қилинган “2019-2030 йилларга мўлжалланган яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси”га бағишланган мақола эълон қилди.

Мақола муаллифи Л.Кингнинг “Ўзбекистон ўзининг қуёш ва шамол инқилобини илгари суриш учун глобал ҳамкорлар изламоқда” номли материалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Стратегия энергетика тизими қуёш энергиясига эътибор қаратган ҳолда яшил келажакни ўз-ўзидан ривожлантиришга қаратилгани таъкидланган.

Шу билан бирга, нашр замонавий Ўзбекистон учун атроф-муҳитни тиклаш ва муҳофаза қилиш биринчи даражали вазифа эканини қайд этади. Мамлакат эса бунга эришиш, жумладан, “электр тизимини қазиб олинадиган ёқилғидан ядровий, қуёш ва шамол энергиясига ўтказиш” йўлида бормоқда. Шундай қилиб, Стратегиянинг амалга оширилиши атмосферага ҳавога чиқариладиган юз минглаб тонна иссиқхона газларини йўқ қилади.

Л. Кингнинг қайд этишича, “Жорий йилнинг август ойида Марказий Осиёнинг бешта давлати ташқи ишлар вазирлари Вашингтонда президент Байденнинг иқлим ўзгариши бўйича махсус вакили Жон Керри билан учрашиб, умумий манфаатдор масалалар, жумладан, иқлим инқирозини муҳокама қилдилар. C5 + 1 йиғилишида Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича белгиланган кўрсаткични 25 фоизга етказиш мажбуриятини олди”.

Муаллиф мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларини ривожлантириш истиқболларини қайд этиб, “Ўзбекистон ажойиб қуёш ресурсларига эга: йилига 320 кундан ортиқ қуёшли ва ёзда 100 даража Фаренгейтгача кўтариладиган, аммо қишда гарчи осмон чарақлаб турсада, совуқ ҳарорат нолдан пастга тушади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×