11.4 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Мукофот муборак!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бир гуруҳ ватандошларимиз, ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилот вакиллари “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур нишон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлардаги фаолият, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари тарғиботи, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотлар, экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилади.

I. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари учун

● Нормуродов Муродулла Тоғаевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) Қашқадарё вилояти минтақавий вакили;

● Қосимов Дилмурод Султанмуродович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.

II. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлар фаолияти учун

● Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси;

● Муҳамедова Зебинисо Иброҳимовна – Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи.

III. Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун

● Юсупова Инқилоб Турсуновна – Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси раиси;

● Рената Винтер – БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзоси (2013-2020 йиллар).

IV. Инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш фаолияти учун

● Нажмиддинова Ферузахон Муродулла қизи – “Qalampir.uz” интернет-нашри журналисти;

● Норматов Фарҳод Башбекович – “Адолат кўзгуси” газетаси бош муҳаррири.

V. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотлари учун

● Федотов Михаил Александрович – “Олий иқтисодиёт мактаби” миллий тадқиқот университети юридик факультети профессори (Россия), Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг собиқ раиси;

● Муқимов Зиёдулла Юсупович – Самарқанд давлат университети юридик факультети профессори, юридик фанлар доктори.

VI. Экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун

● “Ekomaktab” экологик-ресурс маркази;

● Қосимова Наргис Суннат қизи –  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети медиа ва коммуникация факультети доценти, экожурналист.

VII. Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун

● Томас Кунце – Koнрaд Аденауэр номидаги жамғарманинг Россия бўйича минтақавий ваколатхонаси вакили;

● Элизабет Кларк – АҚШнинг Бригама Янга университети Ҳуқуқ ва динни ўрганиш халқаро маркази директорининг ўринбосари.

Маълумот учун: Мазкур кўкрак нишони Ўзбекистон Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони асосида таъсис этилган.

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони ҳар йили 10 декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×