3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Иброҳим аҳдлашувининг бир йиллиги – халқ равнақи йўлидаги тинчлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йил 15 сентябрда Исроил Вашингтондаги Оқ уйда Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн билан Иброҳим аҳдлашувини имзолаганига бир йил тўлади. Аҳдлашувнинг имзоланиши Яқин Шарқ учун кескин бурилиш нуқтасига айланди. Бу минтақа учун янги муқаддима бўлиш баробарида, келажакни биргаликда қуришга оид, барча халқларимизга манфаат келтирадиган қарор бўлди.

Иброҳим аҳдлашуви ўзида инқилобий тинчликни ифода этади. Бу миллий етакчилардан барча ижтимоий қатламларга сингиб ўтадиган, инсонлар, ҳамжамиятлар ва маданиятларда равнақ топадиган янги парадигмадир. У ўзида барчамизнинг фаровонлигимиз йўлида хизмат қиладиган  шахслараро тинчликнинг янги турини намоён этади.

Исроил ташқи ишлар вазири Яир Лапиднинг Абу-Дабидаги Исроил элчихонасининг очилиши маросимида қилган чиқишида айтганидек: “Бу…  бизга тарих инсонлар томонидан ёзилишини эслатмоқда. У тарихни билган ва уни ўзгартиришга ҳозир бўлган одамлар, келажакни ўтмишдан устун қўядиган одамлар томонидан ёзилган. Аҳдлашув етакчилар томонидан имзоланмоқда, лекин тинчлик халқлар орасида эришилади. Биз бугун имзолаётганимиз – жараённинг хотимаси эмас, балки, бор-йўғи унинг муқаддимасидир.

Исроил тинчлик тинчликдан келиб чиқишига қатъи ишонади. Аҳдлашув қўшимча тинчлик битимлари учун эшикларни очиб бермоқда. Дарҳақиқат, ўтган вақт мобайнида янада кучлироқ тинчлик алоқалари ўрнатилди. Исроил ҳали кўп нарсаларга эришиш мумкинлигига умид қилмоқда ва шу борада иш олиб бормоқда.

Тинчликнинг афзалликларини инкор этиб бўлмайди. Тел-Авивни Дубай (2020 йил ноябр) ва Абу-Даби (2021 йил апрел) билан боғлаган илк тўғри учадиган рейслар очилганидан буён юз минглаб исроиллик туристлар ва тадбиркорлар БАА ва Баҳрайнни зиёрат қилишди. Бу эса халқлар ва маданиятларни ўзаро боғлашга ҳар қачонгидан кўпроқ хизмат қилмоқда.

Исроил билан БАА ўртасида ҳозирги кунга келиб битилган келишувларнинг 34 тасидан 14 таси имзоланди. Бундай ҳужжатлар жумласига икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик, инвестицияларни ҳимоялаш, ҳаракатланиш эркинлиги ва соғлиқни сақлаш ҳамда атроф-муҳит соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шарномалар киради. Имзоланиши керак бўлган қўшимча битимлар коинот тадқиқотлари, сув, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, туризм ва кўплаб бошқа соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш учун пойдевор яратади.

2021 йилнинг январидан июл ойига қадар Исроил билан БАА ўртасидаги товар айланмаси мисли кўрилмаган кўрсаткич — 613,9 миллион долларга етди ва бу жараённинг бошланиши холос. Тинчлик битимлари натижасидаги иқтисодий фойда яққол кўзга ташланмоқда ва барча томонлар тинчлик неъматларидан баҳраманд бўлишмоқда.  

Аҳдлашувлар имзоланганидан сўнг ўтган бир йил мобайнида Исроил, шунингдек, Абу-Дабида (БАА) ва Манамада (Баҳрайн) ҳам ўз элчихоналарини, Дубайда (БАА) эса Бош консулхонасини очди. БАА ва Баҳрайн ҳам Исроилда элчихоналарни очишди ва элчиларни тайинлашди.

Буларнинг барчаси бор йўғи бир йил ичида қилинган ишлардир. Ўтган йил давомида глобал пандемия муносабати билан қўйилган чекловлар ҳисобга олинадиган бўлса, келгусида бизларни нималар кутаётганини фақат тасаввур қилишимиз мумкин.

Бизнингча, бу ишланмаларнинг барачаси шунингдек Марказий Осиё учун, шу жумладан Ўзбекистон учун фойдадан холи бўлмайди. Исроил билан БАА орасида тобора равнақ топаётган муносабатлар туфайли шу ерда, Ўзбекистонда, шу мамлакатлар аҳолиси учун Исроил билан БАА эга бўлган технологиялар, имкониятлар ва тажрибани бирлаштириш асосида қўшма корхоналар очиш ва уч томонлама лойиҳаларни амалга ошириш имконлари пайдо бўлмоқда.

Тинчлик бизга Яқин Шарқда барча учун равнақ, хавфсизлик ва барқарорлик келтирувчи янги воқеликни яратиш имконини бермоқда. Дубайда очилажак кўргазма умумий вазифаларни биргаликда ҳал қилиш имкони бўлиш баробарида, янги имкониятларни яратиш учун пойдевор ҳамдир. Биз Иброҳим аҳдлашуви натижасида эришилган ютуқларни дўстларимиз, иттифоқдошларимиз билан ҳамда барча тичликпарвар мамлакатлар билан биргаликда нишонлаш имконини интизорлик билан кутмоқдамиз.

Зеавит Бен Хиллел, Исроил Давлатининг Ўзбекистондаги элчиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×