- Advertisement -
UzAutoMotors компанияси Damas ва Labo автомашиналарининг янгиланган моделларини тақдим этди.
Компания, Damas автомобилининг тўрт ўринли модификацияси (ўриндиқлар учинчи қаторисиз) ва борт қанотларисиз Labo моделлари ишлаб чиқарилиши бошланганини маълум қилган.
«Янги» Damas 77,7 миллион сўм, Labo эса 76,8 миллион сўм нархда.
«Мазкур автомобиллар ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқарилмоқда», дейилади компания хабарида.