Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Suez International француз компанияси Тошкент шаҳри учун сув ҳисоблашнинг интеллектуал тизимини жорий қилиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар тўғрисидаги Меморандумни имзоладилар.
2020 йилнинг март ойида Suez International компанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, TSST (аввалги СУВСОЗ) ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Тошкентда сув таъминоти трансформацияси режаси” лойиҳасини амалга ошириш доирасида биргаликда бошқарув тўғрисидаги келишувни имзолаган эдилар.
Биргаликда бошқарув тўғрисидаги келишув қатор инновацияларни жорий этиш, ноу-хауларни киритиш, назорат кўрсаткич ва тизимлари, таҳлил инструментлари, рақамли трансформация, техник ёрдам ва ходимларни ўқитиш орқали сув таъминоти ва сув чиқарилиши операторининг имкониятларини кенгайтириш ва фаолият самарадорлигини оширишни назарда тутади.
Имзоланган Меморандум Тошкентда сув ҳисоблашнинг интеллектуал тизимини жорий этиш бўйича тарафлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бошқарув тамойилларини мустаҳкамлайди.