4.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Бу йил ҳам ўзбекистонликлар хаж сафарига бора олмайдилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Подшоҳлик бу йилги Ҳаж зиёрати борасида ўзининг якуний қарорини айтди. Саудиялик масъулларга кўра, бундан қолган барча давлатлар ҳам огоҳлантирилган. Марказий Осиёдан Ҳаж зиёратини энг кўп айнан ўзбекистонликлар адо этиб келишган.

Саудия Арабистони глобал коронавирус пандемияси боис, яна Ҳаж зиёратига четдан ҳеч кимни қўймасликка қарор қилган, дея хабар беради ВВС ахборот агентлиги

Подшоҳликнинг бу қарорига Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг муносабати ҳалича кўзга ташланмайди.

Ўзбекистон минтақанинг аҳолиси энг йирик мусулмон давлати бўлади.

Аҳолиси расман 35 миллионга яқин Ўзбекистондан ҳар йили 7 мингдан зиёд мусулмон Ҳаж зиёратини адо этиб келган.

Расмий хабарларга кўра, бу йил Саудия Арабистонида яшовчи 60 мингдан зиёд одамгина бу каби имкониятга эга бўлади.

Аммо, шунда ҳам, эмланмаган бирор бир зиёратчи бу йилги Ҳаж зиёратига қўйилмайди.

Саудия Арабистони ўтган йил ҳам хорижлик зиёратчиларнинг келишини маън этган.

2020 йилда подшоҳликнинг ўзида яшовчи бор-йўғи 10 минг одамгина Ҳаж зиёратини адо эта олишган.

Глобал коронавирус пандемиясидан аввал зиёратчилар сони йилига 2,5 миллион кишини ташкил қилган.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра зиёратларидан ҳар йил $12 миллиард долларча фойда кўрган.

Ўзбекистондан ҳам ҳар йили минглаб зиёратчилар Ҳаж баробарида Умра зиёратини ҳам адо этиб келишади.

Орада Ўзбекистонда коронавирус ва ундан ўлим ҳолати Умра зиёратидан қайтиб келганлар орасида ҳам аниқланган.

Бу йилги Ҳаж зиёрати ҳам глобал коронавирус пандемияси ҳануз ўз шиддатини бўшаштирмаган бир пайтга тўғри келмоқда.

Ҳозирга келиб, дунёда коронавирусга чалинганлар сони қарийб 176 миллион кишидан ортган.

Уларнинг 4 миллионга яқини аллақачон ҳаётдан кўз юмган.

Ҳатто, шунда ҳам, ҳали энг ёмони олдинда эканига оид огоҳликлар, хавотирлар йўқ эмас. Бу йилги Ҳаж зиёратининг 17-22 июль кунларига тўғри келиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×