9 июнь куни Тожикистоннинг Бохтар шаҳрида Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форуми бўлиб ўтди.
Форумда UzAuto Motors АЖнинг енгил автомобилларини ишлаб чиқариш мақсадида UzAuto Motors Tadjikistan қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича битим имзоланган.
Таъкидланишича, мазкур лойиҳа 2021 йилнинг 21 апрел куни Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири – Шерали Кабирнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган.
Унга кўра, 2021 йилнинг 5-7 май кунлари «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан ишчи гуруҳ Тожикистонда бўлиб, ҳамкор «Алюмин Сохтмон» компаниясининг ишлаб чиқариш қувватини ўрганиб, қўшма корхона яратиш бўйича музокаралар ўтказган.
Умумий қиймати $2 млнни ташкил қилган лойиҳанинг дастлабки босқичида ишлаб чиқариш ҳажми 10 минг дона транспорт воситасини ташкил қилса, келгусида уни 35 минг донага ошириш режалаштирилган.