7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ваҳима маркази COVID-19 Ваксина у ўзи нима?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сиз ваксина ҳақида эшитганмисиз? Қачон ваксина қабул қилганингизни биласизми? Эслолмайсизми унда ўнг ва чап қўлингиздаги доғларга эътибор қаратинг, айнан улар сиз ҳам ваксина қабул қилганингизни кўрсатади.

Биласизми инсоният яралибдики, турли-туман дардлар билан курашиб келади. Биз ҳозир ваҳимага тушаётган коронавирус шу вақтгача дунё бўйлаб 70 млн га яқин беморнинг ўлимига сабаб бўлиб, бундан юз йил олдин «испанка» деб ном олган грипп қисқа муддатда 100 млн, кишининг ёстиғини қурутган эди. Қиёслаш учун, ўша даврда сайёрамиз аҳолисининг 5 фоизи, бугунги кун ҳисоб-китоби билан 400 млн.га яқин одам қирилиб кетиши билан тенг.

Тарихнинг бирор йили юқумли касалликларнинг оммавий тарқалишисиз ўтмаган. Фақат эмлаш ва ваксиналар даврига келибгина инсоният бу касалликлар қаршисида мутлақ ожизликдан қутилди.

Келинг тарихга назар ташлаймиз…

Вабо

Бу касаллик шу қадар кўҳнаки, милоддан аввал яшаган Гиппократ ҳам у ҳақда муфассал ёзиб қолдирган. Aммо 1816 йилда бошланган пандемия кўпчиликнинг умрига зомин бўлган.

Умуман олганда, инсоният шу пайтга қадар вабонинг етти пандемиясини бошдан кечирган ва уларнинг ҳар бирида миллионларнинг жони узилган. Рақамлар кескин фарқланади. Aммо 1850 йилдаги пандемияда Россиянинг ўзидан миллиондан ортиқ киши нобуд бўлгани айтилади. Биргина 1860 йилдаёқ дунё бўйлаб вабодан 40 миллиондан ортиқ одам қирилиб кетган.

Одамзод қизиқ, ОИТС, сил, безгак каби касалликларни енгиш учун миллиардлаб доллар маблағ сарфлаш билан биргаликда, замонавий биологик қуроллар яратиш мақсадида ҳам миллиардларни аямайди. Инсон борки вирусларга қарши аёвсиз кураш давом етаверади.

2019-йил оҳирларида бошланиб 2020-йилда бутун дунёни ларзага солган коронавирус бугунги жамиятимизда катта ўзгаришлар қила оладими? Ҳа, агар у инсоният тарихи давомида содир бўлган бошқа пандемияларга ўхшаса.

Пандемиялар миллионлаб инсонларни ўлимига ва чуқур иқтисодий инқирозлага сабаб бўлишидан ташқари, ҳар гал жамият ҳаётига маъданий, сиёсий ҳамда ижтимоий ўзгаришларни олиб кетган. Aксарият ҳолатларда бу ўзгаришлар пандемиянинг ўзиданда узоқроқ вақт давомида сақланиб қолган.

Дунё бўйлаб ҳар куни ҳар соатда турли касалликлар, қотилликлар оқибатида миллионлаб инсонлар вафот етади. Aммо, бу рақамлар эътибордан четда қолаверади ваҳима марказида эса қурбонлар сони ошиб бораётган covid-19.

Олимлар ҳанузгача covid-19 нинг қандай ҳаракат қилишни ўрганмоқдалар. Бошқа касалликлар йилнинг қайсидир фаслида фаол бўлади мисол учун Грипп касаллиги қишда фаоллашади. Covid-19 эса дунё бўйлаб иссиқ ёки совуқ бўладими, тропик ёки субтропик минтақаларда ҳам кенг тарқалди. Унинг мослашувчанлиги кучли, шунинг учун юқиш йўллари ва касалликнинг мутациялашган турлари кўпайиб бормоқда. Олимлар 1 ярм йилдан ошиқроқ вақт давомида covid-19 вакцинаси устида иш олиб боришябди касаллик жуда тез мутациялашгани сабабли барча вакцинлар ҳам самара бермаябди.

Хўш, жаҳон илгари дуч келган епидемияларга қарши ишлаб чиқарилган ваксиналар қанча муддатда тайёр бўлган? 1881 йилда дунёда тарқалган қутуриш касаллигидан минглаб инсонлар ҳалок бўлган. Унга қарши ваксина ишлаб чиқариш учун шифокорлар тўрт йил вақт сарфлашган.

 Биргина минингит касаллиги даволовчи ваксина ишлаб чиқариш учун — 68 йил вақт керак бўлган.

Бу рақамлардан келиб чиқадики, ҳар бир касалликнинг олдини олиш учун вакцина керак бўлади, инсонлар оммавир равишда емлана бошлагандан кейингина касаллик авж олиши тўхтаб одамлар ҳаётига ҳавф камаяди.

Ваксина ўзи нима?

Ваксина бу юқумли касалликларга қарши иммунитетни яратиш учун мўлжалланган тиббий препарат. Ваксина заифлашган ёки ўлдирилган микроорганизмлардан ёки уларнинг генетик муҳандислик ёки кимёвий воситалар ёрдамида олинган антигеналаридан тайёрланади.

-одамлар орасида covid-19 га қарши емлаш шартми, мен касалликни ўтқаздим имунитет ҳосил қилдим менга емлашнинг кераги йўқ деб айтаётганлари ҳам учирамоқда. Касалликни ўтқаздим дегани енди менга ҳавф йўқ дегани емас. Aфсуски касалликдан сўнг ривожланган имунитет вақтинчалик бўлиши ва сиз касалликни яна қайта юқтириб олиш эҳтимолингиз жуда катта.

Биз сизга мушоҳада учун мавзу бердик ва унинг бир томонини очиқ қолдирдик, хўш сиз ваксина қабул қилган бўлармидингиз?
https://youtu.be/3Fzeej2glUw

Гўзал ШОКИРЖОНОВА
ЎзЖОКУ талабаси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×