7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);

14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);

15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);

16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Янги Ўзбекистон” боғида Talaba Yugur талабалар оммавий югуриш мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтди  

2024 йил 22 ва 23 ноябрь кунлари “Янги Ўзбекистон” боғи Yangi Nafas умуммиллий ҳаракати доирасида ташкил этилган кенг кўламли...

Больше похожих статей

×