Шу йилнинг 6 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чет тилларини ўрганишни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда чет тилларини ўрганиш бўйича муҳим вазифаларни амалга ошириш белгиланди. Хусусан, халқаро сертификатнинг дастлабки ва ўрта даражасини олган ўқитувчиларнинг ойлик маошига 40 фоиз, юқори натижа кўрсатганларга 50 фоиз устама бериладиган бўлди.
Чет тилини ўқитишнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий докторантурада таълим олиш учун йилига 20 та ўрин ажратилади. Яна шунингдек, соҳани ривожлантириш мақсадида бир қатор имкониятлар берилди.