Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида ўттиз бир нафар судьялик лавозимларига тайинловлар бўйича очиқ танлов ўтказилаяпти.
Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати http://www.sudyalaroliykengashi.uz/uz хабар берди.
Тайинловлар муқобиллик асосида бўлиб, ахборот коммуникация технологиялари воситасида амалга оширилаяпти.
Унда биринчи беш йиллик, навбатдаги ўн йиллик, шунингдек, судьялик муддати даврига қайта тайинлаш бўйича лойиқ-нолойиқлиги очиқ-ошкора кўриб чиқилаяпти.
Очиқ ва шаффоф ўтаётган жараёнларни оммавий ахборот воситалари ходимлари бевосита кузатишмоқда.
Танлов асосидаги тайинловлар ҳақида қўшимча ахборот берилади.