33.5 C
Узбекистан
Суббота, 12 июля, 2025

Медиа ҳафталик: Валдис Пельшдан мастер-класс

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Россиялик телебошловчи ва документалист Валдис Пельш медиа ҳафталик доирасида  бир гуруҳ ёш журналистлар учун тренинг ўтказди.

Унда ёшлар ўз ишининг устасидан ҳужжатли кўрсатувлар ва визуал асарлар яратиш, молиявий тақдимотларни тузиш, креатив дастурлар ва инновацион медиа-лойиҳалар яратиш каби маҳорат  сирларини ўргандилар.

Тадбир давомида йигит-қизлар яна бир россиялик журналист Борис Максудов, таниқли телебошловчиларимиз Амирхон Умаров, Бахтиёр Тўрахонов билан учрашиб, мулоқотда бўлдилар. Улардан касб маҳорарати бўйича билим ва кўникмалар олишди. Ал Хоразмий номидаги ТАТУ кафедраси мудири, оператор Ботир Бозорбоев эса ёш операторларга тасвирга олишнинг ўзига хос услубларини ўрганиш бўйича сабоқ берди.

Шу куни ҳафталик доирасида “Ёш кинематографистлар ассоциацияси” ни ташкил этилди.

Шунингдек «Ёшлар Media студиялари» лойиҳасининг иштирокчилари – истеъдодли  ёшлар учун мўлжалланган семинарлар, Ёшлар журналистикасини ривожлантириш бўйича “Аёллар медиа-клуби” нинг махсус йиғилишилари ҳам  ўтказилди.

#Uzbekistan #OAV

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×