8 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Хотин хиёнаткор эрини қўрқитиш учун босқинчи ёллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

26 апрель куни соат 01:00 ларда Тўрақўрғон тумани Бахт маҳалласида яшовчи 58 ёшли А. Олимжоннинг уйига ниқобли шахслар кирган. Улар ухлаб ётган А. Олимжонга таёқ билан ҳужум қилган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Фаол қаршилик кўрсатилганидан кейин босқинчилар унга тегишли “Honor note-7” смартфонини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, ушбу жиноятни А. Олимжоннинг турмуш ўртоғи 53 ёшли А. Муқаддаснинг буюртмасига асосан жияни 22 ёшли М. Нодирбек 21 ёшли Б. Шаҳзодбек билан содир қилган.

А. Муқаддас эри хиёнат қилаётганлиги сабабли, уни қўрқитиш мақсадида жиянига буюртма берган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×