13.7 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Қашқадарёда она-бола фирибгарлар қўлга олинди. Улар жами 11 кишини “ухлатган”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарёлик она ва унинг қизи – Х.З. ҳамда Т.И.лар Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва поликлиникаларга фуқароларни ишга жойлаштиришни ваъда қилиб жами 11 нафар фуқарони чув туширган, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати. 

Жабрланувчи фуқаролар она-болага бу хизматлари учун 100 – 700 АҚШ доллари берган.

Суриштирувда уларнинг жами 11 нафар фуқародан 4 300 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборгани маълум бўлган.

Шунингдек, Т.И.нинг 2021 йил 1 ва 2 апрель кунлари Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ва котибаси ҳамда кўп тармоқли поликлиника бош шифокориларига телефон орқали ўзини мансабдор шахс сифатида таништириб, “СМС” хабар ёзиб, юқоридаги фуқароларни исм- фамилиясини ёздириб, ишга қабул қилишини талаб қилгани аниқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×