Наманган вилояти прокуратураси расмий баёнотига кўра, Давлатобод туманида 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТТнинг 6 ёшли тарбияланувчиси У.Ҳ. шу йил 5 февраль куни эҳтиётсизлиги оқибатида боғча иссиқ сув тизимидаги жўмракни очиб юбориши оқибатида 2-даражали 65% куйиш билан тан жароҳати олган.
У.Ҳ. 2019 йил 27 февралидан мазкур болалар боғчасида ақлий ривожланишнинг орқада қолиши ташхиси билан тарбияланаётган бўлган. 6 ёшли болакай куйиш оқибатида 2021 йил 24 февраль куни вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.