O’zLiDePда “Тамакисоз” уюшмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда уюшма вакиллари томонидан соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Маълум бўлишича, қонун ташаббускорлари (тегишли вазирлик ва идоралар) томонидан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини (жумладан, нос (носвой), тамакили ва никотинли снюс) импорт қилиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш тақиқланиши кўзда тутилмоқда экан.
Бундан кўринадики, мамлакатимизда “нос” истеъмол қилувчи фуқаролар сони ҳисоб-китобларга кўра 2 млн. нафардан ортиқни ташкил қилиб, уларга бу қонун талаби қандай таъсир қилади?
Қўшимча изоҳ, “тамакили ва никотинли снюс” – мазкур маҳсулот зарари сигарет билан солиштирилганда сигаретга нисбатан камроқ эканлиги аниқланган*.
*Маълумот учун: АҚШ “Озиқ-овқат ва дори-дармон бошқармаси”нинг (U.S. FOOD & DRUG Administration) хулосасига асосан – анъанавий сигаретларга солиштирганда камроқлиги маълум қилинган.
Мазкур қонун лойиҳасининг мақсади аҳоли саломатлигини таъминлаш бўлса, нима учун сигарет истеъмолини ҳам тақиқламайди?
Агар, сигаретни бирданига тақиқлашни имкони бўлмаса, 2 млн. нафар фуқаролар кундалик истеъмол қиладиган “нос”ни бирданига тақиқлаш масаласида қандай амалга оширилади?
Бу таъқиқлар акс натижа бермайдими, асосратлари ҳисоб-китоб қилинганми?