Тергов департаменти хабарига кўра, 30 март куни соат 16:00 да Самарқанд шаҳар Педагогика коллежи биносининг кириш қисмида Самарқанд давлат университети Санъатшунослик факультети декани ўринбосари пора билан қўлга олинди.
35 ёшли Шерзод П. ўзининг хизмат вазифасидан фойдаланиб, ушбу факультетнинг 1-босқич талабаси Шаҳноза И.ни психология фанидан оралиқ назорати имтиҳонини ижобий ҳал қилиши ва уни якуний имтиҳонга киритиши эвазига 500 АҚШ долларини тадбир иштирокчиси Б.Б.дан олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича Шерзод П.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.