8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети очилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 30 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирди.

Музокарада икки томонлама ҳамкорликда ҳали ишга солинмаган жуда катта имкониятлар борлиги таъкидланди. Шу боис асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди.

Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мамлакатлар ўртасида соғлиқни сақлаш, илм-фан ва таълим бўйича тажриба алмашиб келинаётгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, учрашувда жорий ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар учун Венгриядаги олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ грант ажратилгани, бундан ташқари шу ўқув йилида Тошкентда Дебрецен университети иш бошлаши айтиб ўтилди.

Бу соҳалардаги ишларни изчил давом эттириш, илм-фан ва маданият муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинди. 

Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ҳудудлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш, ҳар йили Минтақалар форумини ўтказиш таклифини билдирди.

Венгрия томони ҳам қишлоқ хўжалиги, меваларни сақлаш ва қайта ишлаш, балиқчилик ҳамда уруғчилик соҳаларидаги илғор тажриба ва технологиялар билан алмашишга тайёрлигини билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×