- Advertisement -
Самарқанд вилоят прокуратураси хабарига кўра, жорий йил 28 март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри Мақсуд Шайхзода маҳалласида яшовчи 5 нафар фуқаро хонадонда ўрнатилган иситиш печидан (голланд печи) ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланган.
Оқибатда, улардан 4 нафари вафот этган. Яна 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.