Республика бўйича 13 млн. 300 мингдан ортиқ расмий
ва норасмий секторларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича қабул қилинаётган чораларга қарамай, меҳнат жараёнида фуқароларнинг иш қобилияти ва соғлиғини сақлашга, хавфсизлигини таъминлашга, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини кўллаб-қувватлашга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларга барҳам беришнинг ҳамон имкони бўлмаётганлиги қайд этилмоқда.
Биргина 2019 ва 2020 йиллар сарҳисобини оладиган бўлсак,
2019 йилда 356 897 нафар (57% аёллар) ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли ишга жойлаштирилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 362 874 нафарга (50% аёллар) етказилди.
Аҳолини қонуний йўл билан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатларга юбориш ҳолатлари кескин ошган. Хусусан, 2019 йилда хорижда ишлаш учун 4 392 нафар шахс юборилган бўлса, 2020 йилда ушбу ҳолат 2 бараварга (10 272 нафар) ошганлиги кузатилади.
Халқаро меҳнат ташкилоти томониданЎзбекистонда 2019 ва 2020 йилларда пахта йиғим-терими давомида тизимли равишда болалар меҳнатидан умуман фойдаланилмаганлиги тўғрисида ижобий хулоса берилди. Шунингдек, 2020 йилда пахта теримига мажбурий жалб этиш ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 33 %га камайганлиги ва 4 %ни ташкил этганлиги таъкидланди.
Бироқ, ишсизлик даражаси 2020 йилда 11,1%ни ташкил этганлиги (2019 йилда 9%), шунингдек, фуқароларга ишсизлик нафақасини тайинлаш ҳам сезиларли даражада ортган. Шу боис, 2019 йилда
57 874 нафарга ишсизлик нафақаси тайинланган бўлса, 2020 йилда ишсизлик нафақаси оладиган шахслар сони 35%га ошганлиги
(89 651 нафар) қайд этилган.
Шу билан бирга, 2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ишга тиклаш масаласида жами кўрилган 2 385 та ишдан 1 040 таси ҳамда иш ҳақини ундириш масаласида жами кўрилган 1 914 та ишдан 1 473 таси бўйичақарорлар қабул қилинган.
Шунингдек, ходим соғлиғига етказилган зарарни қоплаш бўйича жами кўрилган 62 та ишдан 46 та ҳолатда даъволар қаноатланитирилган.
2019 йилда судлар томонидан ишга тиклашда – 775 та, иш ҳақини ундиришда – 873 та, ходим соғлиғига етказилган зарарни қоплашда –
60 та ишлар қаноатлантирилган.