- Advertisement -
Ўзгидромет хабарига кўра, 19-20 мартда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
18-20 мартда республиканинг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18-19 мартда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
20 мартда республика ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
20 мартда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +10…+15 илиқ бўлади.