- Advertisement -
VEON холдинг компанияси Анджей Малиновскийни 15 мартдан Beeline Uzbekistan бош директори этиб тайинлади. Бу ҳақда VEON компанияси Матбуот хизмати хабар берди.
У бунга қадар Beeline Georgia’ни (Грузия) бошқариб келаётганди.
9 март куни компания Арташес Давтянни янги раҳбар бўлганини маълум қилганди. Қайд этилишича, Beeline Uzbekistan Арташес Давтянни ишга қабул қилиш жараёнини тугаллай олмаган.
Beeline Uzbekistan Сергей Афонин ўтган йил кузида ишидан кетиши ортидан бош директорсиз қолганди.