АҚШнинг Пердью университети олимлари 160 мамлакатда бахтли бўлиш учун йилига қанча маблағ зарурлигини ўрганиб чиқди.
Ушбу маълумотлар асосида тузиб чиқилган рейтингга кўра, Ўзбекистонда инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун йилига камида $21 960 (тақрибан 231 млн сўм) керак бўларкан.
Бахтли бўлиш “қиммат”бўлган давлатлар рўйхатини Бермуда ороллари ($143 933), Австралия ($135 321), Исроил ($130 457), Швейцария ($128 969), Янги Зеландия ($128 844) бошқармоқда.
Бахтли бўлиш учун кам пул кетадиган давлатлар — Суринам ($6 799), Аргентина ($8 778), Ангола ($8 921), Қирғизистон ($8 997) ва Эрон ($10 134).
АҚШ ва Россияда ушбу кўрсаткич мос равишда $105 000 ва $15 639 ни ташкил қилган.
Пердью университети олимлари “Жаҳондаги бахт, қониқарлилик даражаси ва бурилиш нуқталар” бўйича ўрганиш натижаларига Жаҳон банки, TheGlobalEconomy’нинг тўлов қобилияти паритети кўрсаткичлари, Numbeo’нинг турмуш даражаси индекси маълумотларидан фойдаланган ҳолда тузиб чиққан.