12.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Фарғонада ери олиб қўйилишидан норози фуқаро Халқ қабулхонаси олдида томирларини кесишга уринди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани Халқ қабулхонаси биноси олдида узумчилик учун ажратилган ер майдонининг олиб қўйилаётганини айтган мазкур туманда яшовчи фуқаро М.Б.нинг қўл томирларини ўткир тиғли жисм (лезвия) билан кесишга уринганлиги акс этган видеотасвирлар тарқалди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати Олтиариқ тумани Халқ қабулхонаси биноси олдида 2021 йил 11 март куни содир бўлган ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Ҳокимликка кўра, фуқаро М.Б. ҳақиқатан ҳам 11 март куни Олтиариқдаги туман Халқ қабулхонаси биноси олдида ўз қўл томирларига жароҳат етказишга уринган, бироқ туман ИИБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари сабаб М. Бердалиевнинг ҳаракатлари охирига етмаган. У тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилган. Айни вақтда эса соғлиғи ва ҳолати яхши.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги, вилоят Халқ қабулхонаси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБ томонидан ўрганиш олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилган.

“Ишчи гуруҳ фуқарога узумчилик учун ер майдони ажратилиши, бу бўйича туман ҳокими қарорини бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолатларни, фуқаро М.Б.ни бундай хатти-ҳаракат қилишга мажбурлаган сабабларни жойида ўрганиб чиқади. Ўрганиш натижалари юзасидан тез кунда қўшимча маълумот эълон қилинади”, дейилади ҳокимлик баёнотида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×