Транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Эндиликда транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобил техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

Бу Ҳукуматнинг жорий йил 9 мартдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги автотранспортларни тадбиркорлар – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобил техник назорат линияларидан фойдаланилади.

2021 йил 1 июлга қадар автотранспортларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорларга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Техник кўрик” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти яратилади. 

2021 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

Қарорга билан шунингдек, Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Унга кўра, транспортлар қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

– тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;
– ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;
– ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;
– тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;
– навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ кибержиноятчилик масалалари бўйича судяларсалоҳиятини оширмоқда: мамлакат ҳудудларида ўқувкурслари ўтказилмоқда

2026-йилнинг 14-15-апрел кунлари Навои шаҳридасудялар учун “Ахборот технологиялари соҳасидагижиноятлар: аниқлашдан суд ҳукмига қадар” мавзусидаўқув курси ўтказилди. Тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан ЎзбекистонРеспубликаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясибилан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда жиноят ишларибўйича Навоий вилоятининг туман ва шаҳар судларининг20 нафар судя ҳамда суд раислари иштирок этди. Интернетдаги ҳар хил фирибгарлик ҳолатлари, жумладанмаълумотлар ёки пул маблағларини ўғирлаш, аккаунтларни бузиш, веб-сайтлар ва ахборот тизимларигаҳужум қилиш – буларнинг барчаси ва бошқа кўплабқилмишлар кундалик ҳаётда деярли ҳар бир - шахс дучкелиши мумкин бўлган кибержиноятчиликка киради. Шубилан бирга, бундай жиноятларни тергов қилиш ваҳуқуқий квалификатсия қилиш жараёнини, айниқсарақамли муҳитдаги ҳаракатлар судяларнинг кундалик ишфаолиятини сезиларли даражада мураккаблаштиради. Юқорида келтирилган ҳолатлар судяларнинг рақамлимуҳитдаги жиноятларни кўриб чиқиш бўйича малакасиниоширишга қаратилган чора-тадбирларнинг долзарблигиникўрсатади. Навоийдаги ўқув курси доирасидаиштирокчилар кибержиноятчиликка қарши курашишнингасосий жиҳатлари, жиноятларни тергов қилиш ва суддакўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, рақамли далиллар билан ишлаш ва рақамликриминалистика асосларини кўриб чиқдилар. Блокчейн технологиялари, криптоактивлар ва даркнетжиноятларини тергов қилиш билан боғлиқ бо’лганмуаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, трансчегаравий кибержиноятларнитергов қилишда халқаро ҳамкорлик, ушбу тоифадагижиноят ишларини кўриб чиқишда, инсон ҳуқуқларигариоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, суд жараёнидарақамли далилларни баҳолаш ва уларнинг мақбуллигимасалалари муҳокама қилинди. Ўқув дастурикибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасида суд тизимининг институтсионал салоҳиятинимустаҳкамлашга қаратилган. Тренинг ЕХҲТнинг “Кибер ва ахборот-коммуникатсиятехнологиялари соҳасидаги таҳдидларга қаршикурашишда миллий салоҳиятни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида рақамли жиноятчиликнинг жадалўсиши шароитида судяларнинг касбий салоҳиятиниоширишга қаратилган бир қатор ўқув тадбирларинингқисмидир. Ушбу ўқув курси жорий йилнинг март ойидаСамарқанд шаҳрида ўтказилган бўлиб, келгусидаАндижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Нукус ва Хива шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Больше похожих статей