34.8 C
Узбекистан
Четверг, 3 июля, 2025

Наманганда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида олинган кредит қалбаки ҳужжатлар билан ўзлаштириб юборилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағлар талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.D.” МЧЖ раҳбари М.У. “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида АТ “Халқ банки” Тўрақўрғон филиалидан турли фуқаролар номига “тикувчилик дастгоҳлари сотиб олиш учун” жами 155,2 млн сўм кредит маблағларини ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағларини қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари М.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×