Ўзгидромет хабарига кўра, бугундан бошлаб совуқ ҳаво массалари республика ҳудудидан чиқишни бошлади. Унинг ўрнига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келмоқда.
Дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади. Якшанба кунига келиб, кечаси -3…-5 даража совуқгача кучсизланади, кундуз кунлари эса +7…+12 даража илиқгача кўтарилади. Аммо бу февраль ойининг охиридаги иқлимий меъёрлардан бироз пастроқлиги таъкидланмоқда.
Республика ҳудудининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.