Тошкентда яна бир хусусий ОТМ – “Diplomat university” университети очилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида Матбуотчилар, Сайилгоҳ ва Ота Турк кўчалари кесишмасида жойлашган бинода жойлаштириладиган “Diplomat university” университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Мазкур олий ўқув юртини ташкил этиш тўғрисида таклиф Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Diplomat university” МЧЖга  тегишли бўлиб, муассаса нодавлат асосда олий таълим хизматларини кўрсатади.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, университет таълим жараёнини чет эл тажрибаси асосида ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режалари ва илмий дастурларга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Университетда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, ҳуқуқшунослик ва ҳалқаро муносабатлар йўналишларида педагогик фаолият жорий қилинади ва ўқитиш ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларида таълимнинг кундузги, масофавий (онлайн) ва кечки шаклларида, кредит тизимига асосланган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, муассасага “The Times Higher Education” ТОП-1000 рейтингига киритилган чет эл университетларининг Ўзбекистондаги филиалларини очиш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 августга қадар барча турдаги солиқларни тўлаш ва айрим божхона тўловларидан озод қилинмоқда.

Маълумот учун, “Diplomat university” МЧЖ Ўзбекистонда 2020 йил 9 сентябрь куни рўйхатдан ўтган. Мазкур МЧЖ раҳбари Сайдаменова Ҳилола Батирхоновна ва унинг устав капиталидаги 100 млн сўм миқдорида маблағга Сайдаменов Дилшод Хасанович эгалик қилади.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент амалий фанлар университети ҳам иш бошлаши айтилганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей