Uzbekistan Airports компаниясига Раъно Фрунзеевна Жўраева раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда компания кузатув кенгаши аъзоси Азиза Умарова маълум қилди.
“Унинг сўнгги иш жойи Россиядаги энг йирик аэрокосмик холдинг — «Роскосмос» корхонасининг раҳбари бўлган. Шунингдек, у транспорт соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқишда, хусусан, Фуқаро авиацияси инновацион марказида ҳаво орқали юкларни ташишда е-Freight стандартини амалга оширишда ҳамда Домодедово аэропортини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган”, деб ёзади Азиза Умарова.
Шунингдек, у Uzbekistan Airways компанияси раҳбариятида ҳам ўзгаришлар рўй берганини ёзиб қолдирган, бироқ бу ўзгариш ҳақида аниқ маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Uzbekistan Airports АЖга Равшан Исмоилов раҳбарлик қилиб келар эди.