Диний мазмундаги материалларни ноқонуний тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш жиноят қонунчилигидан чиқарилмоқда

0
170

Янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасига кўра, айрим турдаги жиноятлар декриминализация қилинмоқда, яъни жиноят қонунчилигидан чиқарилмоқда.

Яъни, ўз табиатига кўра фуқаролик ёки иқтисодий ҳуқуқий тартибда ҳал этилиши мумкин бўлган айрим жиноятлар, яъни рақобатчини обрўсизлантириш, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, сохта тадбиркорлик каби жиноятлар декриминализация қилинади.

Шу билан биргаликда, жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш, қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш, диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш, диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш каби жиноятлар ва бошқа ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар жиноят қонунчилигидан чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик ўрнатилмоқда:

– инсонда ноқонуний тажриба ўтказиш;
– ғайриқонуний равишда психиатрия муассасасига жойлаштириш;
– ўзбошимчалик билан жазолаш;
– митинглар, йиғилишлар ёки намойишлар ташкил этиш, ўтказишга ёки уларда иштирок этишга ғайриқонуний қаршилик қилиш;
– шантаж;
– инсайдерлик маълумотлари бўйича ғайриқонуний ҳаракатларни амалга ошириш;
– нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг мансаб сохтакорлиги;
– ота ёки онанинг ўз чақалоғини сотиши;
– журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь