“Нефтчи” – “Турон” ўйинидан кейин учрашув ҳакамини тепган Жамшид Тўрақулов ва учрашув ёрдамчи ҳакамига нисбатан тажовузкор ҳаракат қилган Достонбек Тошматов озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “Нефтчи” футбол клуби Матбуот хизмати хабар берди.
Улар 1 декабрдан буён ҳибсда қолаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ЎФA Тартиб-интизом қўмитаси Ж. Тўрақуловга нисбатан 10 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлатиш интизом чорасини қўллаганди.
Д. Тошматов 10 та расмий учрашувга дисквалификация қилинганди.