Тошкент вилоятида 3 та ҳовлини қалбаки ҳужжатлар билан сотаётган жиноий гуруҳ ушланди

0
117

Жорий йил 17 февраль куни Тошкент вилояти ИИББга Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Т. ариза билан мурожаат қилган.

У мурожаатида “Дилнура”, “Нодира” ва “Азиз” исмли шахслар Нурафшон шаҳрида жойлашган (аслида ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаган) 3 та ҳовлини кадастр ҳужжатларини қалбакилаштириб, 100 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлаётганини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

19 февраль куни ўтказилган тезкор тадбирда, Нурафшон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Дилнура А. танишлари 1997 йилда туғилган Азиз Ғ. (2019 йилда фирибгарлик жинояти билан судланган) ва 1997 йилда туғилган Нодира И.лар ариза муаллифидан талаб қилинган пулларнинг 30 000 АҚШ долларини олаётган вақтида, вилоят ИИББ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинади.

Ушланган шахслардан 30 000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул, Нодира И. ва Гулнора А. номига расмийлаштирилган Нурафшон шаҳар Наврўз МФЙда жойлашган “18-А” ва “18-Б” рақамли ва Дилнура А. номига расмийлаштирилган “Истиқлол” МФЙда жойлашган 10 рақамли уйларнинг қалбакилаштирилган (ҳоким қарор ва бошқалар) кадастр ҳужжатлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь