Андижонда ҳам янги қурилган кўп қаватли уйнинг бир қавати олиб ташланади

0
212

Қурилиш вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Андижон шаҳар Машраб кўчаси 41-манзилда жойлашган 400 кв.метр майдонга 7 қаватли, 24 хонадонли яъни 1-қаватини савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда юқори қаватларини турар-жой биносига мослаб қуриш учун рухсат берилганига қарамай тадбиркор ноқонуний равишда бинони 8 қаватли қилиб кўтарган.  

“Андижон вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2020 йил 4 майда олиб борилган назорат жараёнида тадбиркор томонидан бинонинг юқори қисмига шаҳарсозлик хужжатларисиз ноқонуний равишда яна қўшимча 1 та қават қўшиб, қурилиш-монтаж ишлари (8 қаватда) амалга оширилаётганлиги аниқланди ва ушбу ҳолат бўйича ўрнатилган тартибда қурилишни тўхтатиш тўғрисида ёзма кўрсатма берилган”, дейилади вазирлик хабарида. 

Маълум қилнишича, ҳозирги кунда фуқаро томонидан ноқонуний амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари ўз ҳисобидан бузилмоқда ва мазкур жараён Андижон вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ичида аҳоли яшаётган кўп қаватли уйнинг 2 қавати олиб ташланиши айтилганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь