Аввал хабар берганимиздек, тергов давомида Ж.У. ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбланган эди. Шу билан бирга, судланувчилар А.З. ва Ш.Қ.га нисбатан ЖКнинг 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбланган.
5 январь куни жиноят иши бўйича барча ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра, Ж.У. ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
А.З. ЖКнинг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ш.Қ. эса ЖКнинг 238-моддаси 1-қисми ва 241-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.