Самарқандда мактаб қурган фирманинг 600 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилгани аниқланди

0
53

Самарқанд ва Каттақўрғон туманларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширган жамият раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсиддинов маълум қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Самарқанд туманидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабда “F.” МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилганда, жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажарилмасдан, маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 631,7 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган яна бир терговга қадар текширувда, Каттақўрғон туманидаги учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида “N.” МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилганда, жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажарилмасдан, маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 240,5 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь